Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95.1K photos
6.9K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
⚡️Фанлар академияси президенти водий вилоятлари ёш олимлари билан учрашди

Хабарингиз бор бугун вилоятимизда илм-фан байрами - Халқаро форум ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатларидан келган олимлар физика фанини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, Академик Бехзод Юлдашев водий вилоятлари ёш олимлари, иқтидорли талабалар билан учрашиб, очиқ мулоқотга киришди. Самимий ва дўстона кайфиятда ўтказилган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Илм фанни янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар билдирилди. Шу тариқа форумнинг бугунги иши якунига етди.

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фанлар академияси президенти водий вилоятлари ёш олимлари билан учрашди

Форум доирасида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, Академик Бехзод Юлдашев водий вилоятлари ёш олимлари, иқтидорли талабалар билан учрашиб, очиқ мулоқотга киришди. Самимий ва дўстона кайфиятда ўтказилган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Илм фанни янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар билдирилди. Шу тариқа форумнинг бугунги иши якунига етди.

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Умид маҳалласида "Сектор раҳбари ва нуронийлар учрашуви" ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябр кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Умиджон Бойхонов аҳоли муаммоларини эшитиш ва уларга ечим топиш мақсадида 3-сектор ҳудудидаги "Умид" маҳалласида Нуронийлар билан учрашди.

Учрашувда маҳаллада истиқомат қилувчи нуронийлар томонидан тиббиёт, қурилиш, коммунал ва бошқа йўналишлар бўйича мурожаатлари келиб тушди.

Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этувчилари эса тегишлилиги бўйича ижрога қаратилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
‼️Ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилди

📣Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмасининг 2022 йил 3 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг Ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий этиб белгиланди.

☑️ Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тегишли тартибда тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини босқичма-босқич жорий этилиши белгилаб қўйилди.

Шу ўринда ўқувчилар таълим муассасасига мактаб Уставида белгиланган ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда кийиниб келишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Халқ таълими вазирлиги

🌐Web sayt ✉️ Тelegram 📱Facebook 📱 Instagram 🌐YouTube 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида

Маълумки, бугунги кунда замон шиддат билан ривожланмоқда, ёшларга чексиз имкониятлар яратилиши билан бир қаторда турли ноқонуний диний оқимлар, "оммавий маданият" каби салбий иллатларнинг ҳам хавфи ортиб бормоқда бу эса ёшлар тарбиясига жавобгар бўлган барча учун яна бир карра масъулият оширади. 84-сонли умум таълим муассасасининг юқори синф ўқувчилари билан ҳам айни шу мавзулар юзасидан фикр алмашилди. Унда, Вилоят ҳокимлиги мутахассиси З.Отаев, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Ш.Қобилова ҳамда туман ҳокимлиги мутахассиси И.Улуғбоевлар иштирок этди. Тадбир давомида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, мактаб ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш ва турли ноқонуний диний ташкилотлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш, шунингдек, Араб давлатларига таълим олиш ниқоби остида чиқиб кетган фуқаролар ва ёшларнинг жавобгарлик масалалари, бошқа давлатларнинг ҳарбий ҳаракатларида иштирок этишнинг салбий оқибатлари тушунтирилиб, "Сароб" номли ҳужжатли филмь намоиш этилди. Ушбу филмда, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб алданиб қолган фуқароларнинг аччиқ қисмати ҳақида ҳикоя қилинади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашув ўтказди

Facebook|Instagram|Twitter
В Намангане начал работу крупный научный международный форум
Сегодня утром в Намангане открылся второй Международный форум «Физика-2022».
https://nampravda.uz/obschestvo/v_namangane_nachal_rabotu_krupnyy_nauchnyy_mezhdunarodnyy_forum.html