Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев:
“Денгизнинг қуриган қисмида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди. Оролбўйи ҳудудининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш бўйича беш йиллик миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масаласи биринчи марта давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Юксак халқаро минбарлардан доимо Орол муаммосига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиб келмоқдамиз.
Тўлиқ ишонч билан айтаманки, Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар бундан буён ҳам албатта изчил суръатларда давом эттирилади.
Чунки Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги – бу бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.
Мен ҳаёт синовларида тобланган қорақалпоқ халқининг донишмандлигига ишонаман ва уларни ақл-идрок билан иш тутишга, турли хил, жумладан, четдан бўлаётган ғаразли чорлов ва ҳаракатларга алданмаслик, уларнинг қурбонига айланмасликка чақираман.
Айирмачиликка, оммавий тартибсизликларга, ҳокимият органларига зўравонлик йўли билан қаршилик кўрсатишга даъват этадиган ҳар қандай ҳаракатларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ кескин чора кўрилади, айбдорлар эса муқаррар жазога тортилади.
Аминманки, Қорақалпоғистоннинг меҳнаткаш, донишманд, олижаноб ва бағрикенг эли мана шундай мураккаб даврда ўзбек ва қорақалпоқ халқлари тақдирининг бирлиги ва яхлитлигига, оғизбирчилигига асосланган муқаддас қадриятларини бундан буён ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлаб яшайди.
Содир бўлган воқеалар бизни янада ҳушёр ва сезгир бўлишга чақиради. Бугун жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун, фарзандларимиз ва набираларимизнинг ёруғ келажагини таъминлаш учун метин ирода, жипслик ва якдиллик ҳар қачонгидан ҳам зарурдир".
Facebook|Instagram|Twitter

“Фурсатдан фойдаланиб, мен Ўзбекистонни ўз она Ватани деб биладиган барча ватандошларимизга, муҳтарам отахон ва онахонларимизга, қадрли ака-ука ва опа-сингилларимизга, азиз фарзандларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман.
Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида ўзаро шафқатсиз рақобат, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, сепаратизм, миллатчилик, радикализм каби таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда.
Ана шундай таҳликали вазиятда мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, гўзал диёримизда барқарор ва бардавом тараққиётни таъминлаш, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини, унинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш барчамизнинг, аввало, раҳбар ва мутасаддиларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас инсоний бурчидир.
Биз фақат мана шу йўл билан бугунги куннинг барча таҳдид ва хавф-хатарларига муносиб жавоб беришимиз, турли бузғунчи ғояларга қарши жамиятимизда, аввало, ёшларимиз қалбида мустаҳкам иммунитет яратишимиз, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танланган демократик ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмасдан янада самарали натижаларга эришишимиз мумкин.
Азиз юртдошлар!
Барчамиз учун Ватан битта. Бизни ягона, улуғ бир мақсад бирлаштиради. У ҳам бўлса, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигидир.
Биз Янги Ўзбекистон ва Янги Қорақалпоғистонни барчамиз биргаликда албатта барпо этамиз.
Ўз ҳаёти давомида тарихнинг кўп-кўп машаққатли синовларини мардона енгиб ўтган азму шижоатли, олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган мана шундай буюк мақсадларга албатта эришади, деб ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Жўқорғи Кенгесдаги учрашувдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига бориб, бир гуруҳ ёшуллилар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажагимизни барпо этиш хусусида суҳбатлашилди.
—
После встречи в Жокаргы Кенесе Президент Шавкат Мирзиёев посетил сход граждан аула "Саманбай" в Нукусском районе и встретился со старейшинами и махаллинскими активистами. Состоялась беседа о необходимости ценить и оберегать мир и согласие, вместе строить благополучное будущее.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Фуқаролар орасида провакацион ташвиқотлар ўтказган шахслар қўлга олинди — Миллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаров.
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, видеоселектор тарзида йиғилиш ўтказди.
Ҳудуд коменданти фавқулодда ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади. Туман ҳокимлари Президентнинг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашгани, ҳаёт ўз маромига қайтаётганини айтишди.
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласи ва Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинида бўлиб, халқ билан ҳам мулоқот қилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Республику Каракалпакстан и провел видеоселекторное совещание.
Комендант территории представил отчет о чрезвычайном положении, доложил о взятии ситуации под полный контроль. Хокимы районов отметили, что после вчерашнего обращения Президента обстановка стабилизировалась, жизнь возвращается в нормальное русло.
Глава государства побывал также в махалле Жекетерек города Нукуса и сходе граждан аула «Саманбай» Нукусского района, поговорил с жителями.
#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #favquloddaholat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter