Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.57K subscribers
101K photos
7.54K videos
66 files
15K links
Download Telegram
Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев "Ҳоким кубоги" ғолибларини тақдирлади.

“Ёшлар-Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси!” шиори остидаги “Ёшлар фестивали” доирасида бир қатор спорт мусобақалари ўтказилди. Хусусан, Ёшлик футбол майдонида туман ҳокими кубоги учун ёшлар ўзаро беллашди. Ғолиб жамоаларни туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари ҳамда ҳоким кубоги тантанали топширилди.

Туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев ўз сўзида мамлакатимизда ёшлар сиёсатига қаратилаётган эътибор сифат ва самарадорлик жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганлиги, 2021 йилда ёшларнинг орзу-истаклари рўёбида туб бурилиш йили бўлишини айтиб ўтди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Республика ишчи гуруҳи раҳбари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Жумабоев Акмал Мурадович ва Давлатобод туман ҳокими Анваржон Таджимирзаев ёшлар билан ишлашни янгича тизимини жорий этиш бўйича туманда ташкил этилган туман штаби фаолияти билан яқиндан танишишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
#yoshlar_festivali
#besh_tashabbus

"Ёшлар Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси" шиори остида Наманган шаҳрида ўтказилган фестивал доирасида беш ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларимиз орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва уларнинг келажакда билимли, тафаккурли инсон бўлиб етишишлари учун Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Наманган ёшлари учун "Маърифат карвони"да бир олам китоблар ва замонавий компьютерлар келтирилди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Д. Каттаханова шаҳримиздаги 51-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан самимий суҳбатлашди, уларнинг фикрларига қулоқ тутди ва мактаб ўқувчилари учун 1000 дона бадиий китоблар ҳамда 10 та замонавий компьютерни топширди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter