Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.4K subscribers
94K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
#маҳаллабай

Орзу маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳаллада амалий ишлар қилинмоқда

Бугун туман ҳокими тумандаги ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолияти билан танишди.

Орзу маҳалла фуқаролар йиғинига тайинланган ҳоким ёрдамчиси иш фаолияти билан танишиш баробарида амалга оширган ишларини жойига бориб кўрди

Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб этилиб бир неча тадбиркорлик субектлари ташкил этилишида амалий кўмак берилган. Шунингдек аҳолини банд бўлмаган қатлами билан алоҳида иш ташкил этилиб бандлигини таъминлаш ва даромад манбайини оширишга эришилган.

Давлатобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Ун ва нон маҳсулотлари нархларининг барқарорлиги ўрганилди

Бугун туман ҳокими, тегишли корхона ва ташкилотлар Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган нонвойхона, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда савдо марказларидаги нарх-наво ва маҳсулотларнинг сифатини ўрганишди.

Туманда жойлашган савдо марказлари ҳамда нонвойхоналарда нарх-наво ва маҳсулотларнинг сифати аҳоли талабига мос равишда бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда нархларнинг асоссиз оширмаслик ҳамда сифат даражаси тушиб кетган маҳсулотлар билан савдо қилмаслик бўйича тадбиркорларга тушунтириш ишлар олиб борилди.

Давлатобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
"Тадбиркор" МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ўрганилди.

Бугун, туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Тадбиркор" МФЙ ҳудудидаги, кўп қаватли уйларда ўрганиш олиб борди.

Aҳоли талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда туман ҳокими томонидан уй ертўласидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш таклифи мақулланиб қонуний кўриб чиқиш учун мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

–Ертўладан тадбиркорлик мақсадида фойдаланишнинг ўз тартиб-қоидаси бор, албатта. Aввало, аҳоли хавфсизлиги учун бир қатор талаблар мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 августда қабул қилинган “Кўп қаватли уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилганидек, мажбурий нормалар ёнғинга қарши, санитария, шаҳарсозлик нормаларини, кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади.

Давлатобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi