Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.33K subscribers
94.1K photos
6.81K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
Президент топшириғига кўра илғор хорижий тажриба ўрганилди. Шу асосда спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:

- коллежлар ҳар бир вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сифатида ташкил этилади;

- марказлар ҳузурида 5-9-синфлар учун Олимпия мактаблари, 10-11-синфлар ва 1-2-курслар учун Олимпия ва паралимпия коллежлари бўлади;

- болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилиниб, таълим олади ва чуқурлаштирилган спорт билан шуғулланади;

- ихтисослашган спорт мактаблари битирувчилари коллежларга 1-курсга қабул қилиниб, тайёргарликнинг узлуксиз тизими яратилади;

- Спорт вазирлиги ҳузурида илғор тренер ва хорижий экспертлардан иборат Мураббийлар кенгаши ташкил этилиб, мусобақаларда энг юқори натижага эришган спортчиларни коллежларга саралаб олади;

- коллеж битирувчилари Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади.
Йиғилишда умумреспублика спорт мусобақалари “туман – вилоят – республика” занжири асосида ташкил этилиши белгиланди. Бундан буён:

- бирламчи саралаш босқичидан ўтмаган спортчилар вилоят ва республика босқичида иштирок этмайди;

- миллий терма жамоаларга барча босқич мусобақаларида иштирок этиб ғолиб ёки совриндор бўлган ёшлар саралаб олинади;

- ҳар йили маҳалла ва муассасалар жамоалари иштирокида кўп босқичли Ҳоким кубоги ташкил қилинади.

Халқаро тажриба ва стандартлар асосида спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.

Президент спорт соҳасидаги илмий салоҳиятнинг амалдаги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.

“Бирорта спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган.

Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, спорт муҳандислиги, кардиомашғулотлар бўйича бизда умуман мутахассислар тайёрланмайди.

Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда”, деди Президент.
Жисмоний тарбия ва спорт университети, республика малака ошириш ҳамда спорт илмий-тадқиқот институтларининг роли умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис мутасаддиларга:

- олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёрлаш, уларни соғлом овқатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;

- келгуси ўқув йилидан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт диетологияси, муҳандислиги ва кардиомашғулотлар, Тиббиёт академиясида спорт медицинаси ва фармакологияси бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;

- йилига камида 20 нафар маҳаллий тренер, спорт шифокори ва бошқа мутахассисларни хорижда малака ошириш тизимини жорий этсин;

- Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг етакчи телеканалларидан бири - «ТRТ АVAZ» телеканалида Наманганда бўлиб ўтаётган 61-Халқаро гуллар фестивали ҳақида лавҳа намойиш этилди
#live

Гуллар фестивали доирасида очиқ осмон остида оқшом концерти бўлиб ўтмоқда

Гуллар фестивали доирасида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг «Очиқ осмон остида» деб номланган концерт дастури намойиш қилинди.

Концертда Миллий симфоник оркестр, таниқли ва ёш солистлар жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро этдилар.

Афсоналар водийси амфитеатрининг очиқ осмон остида намойиш қилинган жонли ижродаги концерт йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

Гуллар фестивали доирасида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг очиқ осмон остидаги концертидан.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @yanginamanaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий этилади

Будет внедрена новая система подготовки и селекции спортсменов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз, ота-оналар сезсинки, давлатимиз ёшларимизнинг жисмоний бақувват бўлишига, соғлом бўлишига ҳаракат қиляпти"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Пусть наш народ, родители почувствуют, что государство стремится к тому, чтобы наша молодежь была физически сильной, здоровой"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter