Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.39K subscribers
94K photos
6.8K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими

Бугун, Давлатобод тумани ХТБга қарашли 64 мактабнинг мажлислар залида тумандаги ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини олиб бориш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифаларга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман ХТБ мудири, мактаб директорлари, тумандаги ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этдилар

Очиқ мулоқотда туман ҳокими, ёшларимизни қизиқтираётган саволлар, қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этишда туман фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, мутасадди идоралар раҳбарлари масъулият билан ёндашишлари зарурлигини айтиб ўтди. Aйниқса, давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва ишсиз ёшларни ҳамда олий таълим билан қамраб олинмаган ёшларнинг махсус “Ёшлар дафтари” асосида ҳисобини юритиш, мунтазам улар билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, шу жумладан, тадбиркорликка йўналтириш масалалари бўйича берган топшириқларининг ижросини доимий равишда назоратга олиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш сўнггида кун тартибидаги масала юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, келгуси иш фаолият давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича барча чора-тадбирлар белгилаш ҳақида келишиб олинди.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Наманган вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш ва спорт объектларидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича бош мутахассис;

— Наманган шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Косонсой тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Мингбулоқ тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Наманган тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Норин тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Поп тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Тўрақўрғон тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлимига Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Уйчи тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Учқўрғон тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Чортоқ тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Чуст тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

— Янгиқўрғон тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 29 январдан 7 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Aёлларимизга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

Бугун, Давлатобод тумани "Гулшан" МФЙ да "Aёллар дафтари"га киритилган ҳуқуқий ҳимояга муҳтож аёлларга, фуқаролик ишлари, иқтисодий ишлари ҳамда жиноий ишлари бўйича вилоят ҳамда шаҳар судлари томонидан, аёлларни ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашув ташкилланди.

Туман ҳокимлиги томонидан ташкилланган, 64 мактабда ўтган судлар билан очиқ мулоқотда, Фуқаролик судининг судяси Муҳайё Дадамирзаева, Иқтисодий жиноятлар бўйича вилоят судяси Раънохон Мамажанова, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судяси Олимов Даврон, Давлатобод тумани 4-сайлов округи депутати Насриддинова Ёрқиной иштирок этиб аёлларимизга ҳуқуқий томондан керакли маслаҳатлар беришди.

Мулоқот давомида 50 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, аёллар ўзлари учун керакли жавобларни олишди. Бу каби тадбирларимиз туман миқёсида давом этмоқда.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter