Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.65K subscribers
96.6K photos
7.06K videos
64 files
14.2K links
Download Telegram
Очередной выпуск газеты "Наманганская правда" (29.04.2022 г.)

Подробнее

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АУКЦИОНГА МАРҲАМАТ!

Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчимисиз? Бунинг учун ер майдони керакми? Ушбу саволларга жавоб олиш учун юқоридаги роликни кўринг.

Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармаси.
⚡️ "Давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл" мавзусида овозли мулоқот ташкил этилади.

🎙Суҳбат жараёнлари:

🔹 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали масъул ходимлари томонидан олиб борилади.

🗣 Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан иштирок этинг.

🗓 Аудио чат 29 апрель куни соат 16:00дa https://t.iss.one/argos_namangan телеграм каналида бўлиб ўтади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 майдан 2 июнга қадар Наманган шаҳрида 61-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади.

Барчангизни гуллар фестивалига таклиф этамиз!

С 22 мая по 5 июня в Намангане пройдёт 61-й Международный фестиваль цветов.

Приглашаем всех на Международный фестиваль цветов!
Таълимдаги ташаббус ижобий самара беради

Таълим тизимида турли янги инновацион ғояларни, педагогик технологияларни жорий қилиш ўқувчиларни фан соҳаларига қизиқишларини оширишга ва таълим сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бугун, Давлатобод туман ХТБга қарашли 84-сонли умум таълим мактабида ташкил қилинган "Буюклар сиймоси мангу барҳаёт" номли туман семинари ҳам фаол педагоглар учун мунозара майдони бўлди. Тадбирда "Темур-буюк сиймо", "Машраб-покиза эътиқод тимсоли", "Зулфияхоним-садоқат ва вафо куйчиси" каби очиқ дарслар ҳамда саҳна кўринишлари, "Алишер Навоий ҳаётига оид тақдимотлар" ва бошқа тадбирлар ҳамда семинар тренинглар меҳмонларда ўзгача таассурот қолдирди.

Албатта, бу каби тадбирлар ўзаро фикр алмашиш ҳамда таълим тизимига самарали усулларни жорий қилишда муҳим рол ўйнайди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Photo
Энди Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси билан онлайн боғланиш мумкин!

Telegram тармоғидаги MibuzBot канали орқали алимент ундирувлари билан боғлиқ ишлар бўйича қарздор ва ундирувчилар ҳамда Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари ўртасида онлайн тезкор алоқа хизмати яратилди.

Эндиликда сиз исталган вақтда ва жойда бўла туриб, номингизда алимент билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, мавжуд ижро ҳужжати юзасидан маълумот олиш имкониятига эгасиз.

Сиз бунинг учун, Telegram тармоғи орқали электрон почта белгиси MibuzBot каналидан фойдаланишингиз мумкин.

Бу қандай амалга оширилади? Сиз аввало ушбу бот каналга кириб, старт тугмасини босасиз экранда келтирилган хизматлардан бирини танлайсиз.

Ижро ҳужжатлари бўлими орқали сиз ўзингизга тегишли бўлган алимент ва бошқа ижро ҳужжатлари юзасидан маълумот олишингиз мумкин.

Аниқроқ айтганда Сизнинг ижро иш рақамингиз, уни юборган орган, Бюрога келиб тушган сана ҳамда ижро ҳужжати мазмуни, шунингдек, қарздорлик суммаси ва давлат ижрочиси ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Агар номингизда алимент ундирувларидан бошқа ижро ҳужжатлари мавжуд бўлса, улар ҳам экранда дарҳол пайдо бўлади ва сиз истасангиз шу жойнинг ўзидан тўловни амалга ошириш имкониятига ҳам эгасиз.

Шунингдек, алимент бўйича тезкор алоқа бўлими орқали сиз давлат ижрочисига тўғридан-тўғри ўз ижро ишингиз юзасидан савол йўллашингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, эндиликда Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари вақт сарфлаб бормасдан, давлат ижрочиси билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйинг ҳамда тезкорликда саволларингизга жавоб олишингиз мумкин!

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего усиления поддержки социально уязвимых слоев населения.

Ожидается, что на нем будет определен ряд важных задач по расширению материальной поддержки и социальных услуг престарелым, пенсионерам, лицам с инвалидностью и другим категориям.

Facebook|Instagram|Twitter