“ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ” шиори остида фестиваль ўтказилди
Бугун Давлатобод тумани “Дўстлик уйи”да “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида фестиваль ташкил этилди.
Фестивал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча миллат вакиллари ҳамда масъул ходимлар иштирокида турли хилдаги манзарали кўчатлар экилди.
Фестивалда вилоятимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг миллий урф-одатлари, миллий таомлари, қадриятлари ва ҳунармандчилик ишлари намойиш этилди.
Тадбир давомида рус, корейс, қирғиз ва тожик миллий маданий марказлари иштирокида ўзларининг жозибали куй ва қўшиқлари ҳамда рақсларини намойиш қилдилар.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам асрлар давомида бир-бири билан қариндош-уруғ, қуда-анда, дўст-биродар бўлиб яшаб келаётган миллатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини ёшларга етказиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиришдан иборат.

Давлатобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi#sayyorqabul
Туман ҳокими 1 сектор раҳбарининг қабули - муаммолар ечими
Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида “Орзу” маҳалласидаги 1 сектор штабида ташкил этилган сайёр қабулга, тумандаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳам жалб этилди.
Давлатобод туман ҳокими Анваржон Тожимирзаевнинг сайёр қабулида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи аҳолининг ҳам мурожаатларини тингланди.
Бир неча соат давом этган қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизматиКаналга уланиш — @davlatobodhokimligi