Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.54K subscribers
101K photos
7.56K videos
67 files
15.1K links
Download Telegram
Наманган шаҳридаги “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳида эҳсон маросими ўтказилди

Маросимда нуронийлар, уламолар ва мутасаддилар иштирок этди.

—Бугундан вилоятимизда эҳсон тадбирлари бошланяпти. Уларда имкон қадар кўпроқ қатламни қамраб олишни режалаштирганмиз. Бунда бизга диний соҳа вакиллари ҳам яқиндан кўмак беришмоқда. Шаҳар-туманлардаги барча секторларда 100 тадан эҳтиёжманд оилани йўқлашни ният қилганмиз. Қолаверса, мактабларнинг бошланғич синфларида ўқиётган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳам кийим-бош қилиб берилади, — деди тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов.

Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди. Дуоларда барча кўнгилсизликлар ва ташвишлар кечаётган йилда қолиб кетиши, кириб келаётган йил яхшиликларга тўлиқ бўлиши, хонадонлардан қут-барака ва фаровонлик аримаслиги ният қилинди.

Эҳсон тадбирлари шаҳар-туманларда давом этмоқда.
Давлатобод туманида жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда ўзаро ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган тизимли ишларни ташкил этиш, жиноятнинг сабаблари ва унга имкон яратиб бераётган шарт-шароитлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилиб, унда туман ИИБ бошлиғи У.Бойхонов, мутасадди ташкилотлар ва бошқа сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, профилактика инспекторлари, кенг жамоатчилик ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди

Йиғилишда 2020 йил 21 декабр куни соат 18:00 ларда Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, “Шишаки” МФЙ худудида жойлашган “Хушманзара” кўчасининг бошланишидаги автобус бекати олдида содир этилган жиноят иши бўйича ҳам муҳокама қилинди

Тадбирда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни манзилли ташкиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон бераётган шарт-шароитларини тизимли равишда аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича профилактик ишлар самарадорлигини янада жонлантириш лозимлиги тушунтирилди

Муҳокамада энг катта камчилик лоқайдлик эканлиги ва бу иллат ҳар қандай кўринишдаги жиноятга йўл очиб бериши мумкинлиги таъкидланди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар туманнинг бошқа МФЙ ва кўчаларида ҳам давом этмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
НАМАНГАНДА «ДEПУТАТ АЁЛЛАР КЛУБИ» ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

«Миллий тикланиш» демократик партияси Наманган вилояти кенгаши қошида «Депутат аёллар клуби» иш бошлади.

Бугунги кунда вилоят маҳаллий кенгашларида партиядан сайланган 14 нафар депутат аёллар фаоллик билан иш олиб боришмоқда. Жорий йилнинг ўзида аёл депутатлар томонидан ёрдамга муҳтож аҳолига ўз ҳисобларидан 189 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилишда, ажрим масалаларини бартараф этишда, қизларни эрта турмушга бермаслик, алимент ундириш, низоли оилалар билан ишлашда фидокорона ишлашлари натижасида ижобий ечимларга эришилди. Қилинган меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, 5 нафар депутат аёллар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланишди

«Депутат аёллар клуби»нинг ташкил этилиши замирида ҳам иш самарадорлигини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашишга қулай шарт-шароит яратишдир.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter