Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.97K subscribers
94.8K photos
6.88K videos
62 files
13.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Davlatobod_tumani
#Hashar

Bugun Respublikaning barcha tumanlari qatori Davlatobod tumanida ham Umumxalq xayriya hashari yuqori kayfiyatda tashkil qilindi. Erta tongdan masjid va qabristonlar, ziyoratgoh va MFYlar hududlari obodonlashtirilib, daraxtlar oqlandi, ariq-zovurlar tozalandi. Yuqori kayfiyatda boshlangan umumxalq harakati bayramona kayfiyatga ulanib ketdi.

Kanalga ulanish:
Websayt | Telegram | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter
Хайрли ишлар давом этмоқда

"ЎН БИР AҲМAД" зиёратгоҳи нафақат шаҳримизнинг, вилоятимизнинг ҳам энг улуғ манзилларидан бири ҳисобланади. Зиёратгоҳ айнан шу йил янгитдан реставрация қилинди. Бугун юртимиз бўйлаб олиб борилган ҳашар асносида мазкур манзилда ҳам тозалов ишлари ўтказилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги, Маҳалла хайрия фонди туман бўлинмаси, Экология қўмитаси, Нуронийлар кенгаши ва Ғирвон МФЙ аҳолиси иштирокида зиёратгоҳда катта халқ ҳашари ташкилланди. Юқорида санаб ўтилган идоралар вакиллари ҳам ҳашар ишларида иштирок этишди.

-Бу жойни қанча обод қилсак, қанча тоза тутсак шунча кам- дейди ҳашарда қатнашган маҳалла аёли.

Бугунги ҳашарда ушбу улуғвор манзилнинг ҳовлиси, ҳовли ичидаги гулхоналари тозаланиб, гул-у дарахтлари парвариши кўздан кечирилди. Зиёратгоҳга олиб борувчи йўл ҳам супуриб, чиқиндилардан ҳоли этилди.

Websayt | Telegram | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter
#Диққат_муҳим

📢 Ҳурматли фуқаролар!

2021 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг электрон базаларида техник профилактика ишлари ўтказилиши сабабли, ушбу ахборот тизимлари ишламайди.

Шу сабабли, 22 август (якшанба) куни нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўхтатиб турилмоқда.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Websayt | Telegram | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter
21.08.2021

✉️ Ҳудудлардан хабарлар 📃

1 Давлатобод тумани ҳокимлиги
Мустақиллигимизнинг қутлуғ 30 йиллиги арафасида кўплаб оилаларга Президентимизнинг туҳфалари топширилди.

2 Косонсой тумани ҳокимлиги
Косонсой туманида секторлар кесимида 59 та маҳаллада “Темир дафтар”га киритилган ҳамда кам даромадли 770 та оиланинг 1850 нафар 18 ёшгача бўлган фарзанди учун 500 минг сўмдан, жами 925 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

3 Наманган тумани ҳокимлиги
Наманган туманида 194 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди

4 Норин тумани ҳокимлиги
Норин туманида 695 та ижтимоий химояга мухтож оилаларнинг 1544 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 772 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

5 Поп тумани ҳокимлиги
Попда 485 000 000 сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди

6 Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Тўрақўрғон туманидаги 85 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда истиқомат қилувчи 171 нафар мактаб ёшидаги фарзандларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан бир марталик пул берилгани юртимизда инсон қадр-қиммати нақадар улуғланаётганига яна бир далолатдир.

7 Уйчи тумани ҳокимлиги
Уйчи туманида 763 та оиланинг 1673 нафар 18 ёшгача бўлган фарзанди учун 500 минг сўмдан жами 836 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

8 Учқўрғон тумани ҳокимлиги
Учқўрғон туманида 489,0 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди

9 Чортоқ тумани ҳокимлиги
Чортоқда 433 500 000 сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди

10 Чуст тумани ҳокимлиги
Чуст туманидаги "Темир дафтар" рўйхатида турувчи 4та сектор ҳудудида даги оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларининг ҳар бирига 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди.

11 Мингбулоқ тумани ҳокимлиги
Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 290 та оиланинг 589 нафар фарзандларининг ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 294 миллион 500 минг сўм маблағлар ажратилди.

12 Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Туманда мавжуд 24 та маҳаллада “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 391 та оиланинг 945 нафар 18 ёшгача бўлган фарзанди учун 500 минг сўмдан, жами 472 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.
Ижтимоий соҳа обектлари ўрганилди

Бугун, 21-август санасида туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман марказида қурилиш ишлари олиб борилаётган 1-оилавий шифохонаси билан танишди.

Маълумот учун: Замонавий типда қуриб битказилаётган 250 ўринли ушбу шифохона ишга тушиш натижасида туман аҳолиси учун кўп йиллар хизмат қилади.

Қурилиш ишларини сифатли ва тез фурсатларда якунлаш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Websayt | Telegram | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эксперт_изоҳи

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан номинал қиймати 5 000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги пул белгилари муомалага чиқарилмоқда.

🔸Ушбу пул бирликларининг тафсилотлари ҳақида Марказий банк масъул ходими Зафар Асадов батафсил маълумот беради.

Websayt | Telegram | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter