Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.89K subscribers
95.2K photos
6.92K videos
62 files
13.9K links
Download Telegram
Aҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва такомиллаштириш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ фаолияти кунлик мониторинги юритилади.

Aввал ҳабар берганимиздек Давлатобод тумани Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишловчи ишчи гуруҳ тузилиб келгусидаги вазифалар белгилаб берилган эди.

Хозирда кунлик бажарилган ишлар мониторинги олиб борилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Ёшлар тарбияси эртанги келажагимиз кафолати

Бугун, 26 июль куни Давлатобод туман "Наврўз" МФЙ нуронийлари, ёшлар ҳамда хотин-қизлар вакилари билан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда ёшлар ўртасида диний ва дунёвий таълим афзалликлари, ноқонуний диний оқимларга аралашиб қолиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Учрашувда , туман ҳокимлигининг дин ишлари бўйича мутахассиси И.Улуғбоев, "Имоми Аъзам" жомеъ масжиди имом хатиби И.Отаханов, ҳамда Туман маънавият бўлими раҳбари А.Исоқжановлар иштирок этишди. Тадбир давомида бугунги кунда тобора авж олиб бораётган диний экстремистик ташкилотлар фаолиятидан огох бўлиш, турли ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш ҳамда оилаларда ёшлар тарбиясига ҳар қачонгиданда кўпроқ эътибор бериш, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш юзасидан ўз фикр-мулоаҳазаларини билдириб ўтдилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
"Порлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида иссиқлик тизимини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бугун, 26-июл куни Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, сектор раҳбарлари билан, "Порлоқ" МФЙ аҳоли яшаш ҳонадонларига иссиқлик тизимига ўтказиш юзасидан қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Мазкур муҳокамада масъул раҳбарлар томонидан иссиқлик тизимининг фойдали жиҳатлари, қулайликлари юзасидан аҳолига тўғри ҳолис тушунтириш бериш юзасидан кўрсатма ва таклифлар берилди. Тадбир сўнгида ишларни тез фурсатларда сифатли амалга тугатиш ҳақида кўрсатма бериб ўтилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Ижтимоий тармоқларда (Наманган шаҳар Давлатобод тумани Олмазор Боғ кўча йўлларини аҳоли ўз маблағига асфалтлаштирганидан сўнг йўлга сув қувури ётқизилгач яна таъмирталаб аҳволга келиб қолгани, мутасаддилар йўлдаги таъмир ишларини бажармаётганидан шикоят қилинган) Фотолавҳали мурожаат юзасидан Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш олиб бормоқда. Ўрганишлар якунида расмий маълумот берилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДAВЛAТОБОД ТУМAНИДA КУЗ -ҚИШГA ТAЙЁРГAРЛИК ЖAРAЁНЛAРИ. (23.07.2021)

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi