Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.81K subscribers
95.5K photos
6.96K videos
62 files
13.9K links
Download Telegram
Туман ҳокими иштирокида оилавий ва ДХШ ҳамда хусусий МТТлар билан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун Давлатобод туманидаги оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган хусусий мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) раҳбарлари билан туман ҳокими иштирокида танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида: МТТларнинг бугунги ҳолати ва муаммолари муҳокама қилинди. Болаларга сифатли таълим-тарбия бериш масалалари кўриб чиқилди. Соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар белгилаб олинди.

Туман ҳокими таълим сифати ва болалар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, МТТ раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг халқ манфаати йўлидаги сиёсий меҳнати тафсилотлари;
- “Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси умуммиллий ҳаракатга айланади;
- Президент Янги Ўзбекистон бунёдкорлари билан учрашди.


Кўрсатувни бугун, 15 февраль куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 16 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль тюнинги саноатини ривожлантириш, автомобиль ихлосмандлари учун янги имкониятлар ҳамда автотуризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил 22 февраль куни “1-Халқаро Наманган авто фестивали" ўтказилади.

Ушбу фестивалда:
- Ретро автомобиллар кўргазмаси – тарихий машиналар жозибаси!
- «Тюнинг» автомобиллари мусобақаси – энг креатив ва шиддатли автомобиллар намойиши
- Авто ҳунармандлар мусобақаси – энг моҳир усталар беллашуви!
- Турли йўналишлардаги автомобиллар беллашувлари ташкил этилади.


Шунингдек, ФЕСТИВАЛЬ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА:
- Шаҳар бўйлаб АВТОПАРАД,
- Авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ЯРМАРКАСИ,
- Қимматбаҳо спорт автомобиллари НАМОЙИШИ,
- Картинг ва спорт мусобақалари ҳамда КОНЦЕРТ ШОУ дастурлари
ўтказилади.

ҒОЛИБЛАРНИ ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР КУТМОҚДА!

Шиддатни ҳис қилишга тайёрмисиз?

22 февраль куни Афсоналар водийсида кўришгунча!

Автоҳаваскорлар https://t.iss.one/namavtofest_bot орқали рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этишлари мумкин!

@bizningnamangan
🔰 "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг – 2025-йилги мавсумига старт берилди!

▫️Бугун ёшлар учун узоқ кутилган "Беш ташаббус олимпиадаси" нинг 2025-йилги мавсуми Паҳлавон спорт мажмуасида тантанали тарзда очиб берилди! Ушбу спорт ва маданият байрами мамлакатимиз ёшлари учун янги марралар сари муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Очилиш маросимига Ўзбекистоннинг барча 14 та ҳудуди ва 208 та туман (шаҳар)лари ҳам бир вақтнинг ўзида онлайн тарзда боғланиб, ушбу муҳим тадбирнинг жонли гувоҳига айланишди.

👉 Батафсил
#Об_ҳаво

☁️⛅️🌤️Наманганда 16 февраль айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

▫️Ўзгидромет 16 февраль, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8  даража илиқ бўлади.    
▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8  даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Besh tashabbus olimpiadasi"ning – 2025-yilgi mavsumiga start berildi!

Namangan viloyati sport boshqarmasi axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти

🇺🇿
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан бўлиб ўтган самимий учрашувидан энг самимий репортаж!