Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.99K subscribers
94.7K photos
6.87K videos
62 files
13.7K links
Download Telegram
Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
Давлатимиз раҳбарига мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот берилди.

Главе государства доложена информация о приоритетных задачах в системе дошкольного и школьного образования на 2025 год.

#Mirziyoyev #taqdimot #talim #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Маҳалла еттиликлари билан учрашув бўлиб ўтди

Давлатобод туманида маҳаллалар фаолияти самарадорлигини ошириш, ижтимоий ва иқтисодий масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев бошчилигида ўтказилган учрашувда маҳалла еттиликлари иштирок этди.

Учрашувда маҳаллаларда мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, маҳаллий солиқ қарздорликларини бартараф этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, хусусан, ўзини-ўзи банд қилиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Маҳалла еттиликлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида тизимли ишлаш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat
Президент “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу тариқа:

28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.