Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.96K subscribers
94.8K photos
6.88K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
64 – халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик ҳозирдан бошланди

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги «Гулчилик плантацияси»да тадбиркор гулчилар билан учрашди.

Учрашувда соҳа муаммолари муҳокама қилиниб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги гул навларини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, 64-халқаро “Гуллар фестивали”га пухта тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш учун даҳлдор ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида: Наманган гуллари ички бозор ҳамда қўшни вилоятларда катта талабга эга бўлиб, бу ҳудуд иқтисодиёти ва туризми ривожига сезиларли ҳисса қўшмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказайлик!

Бугун, "Халқлар дўстлиги" маҳалласида Давлатобод тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йўриқнома ўтказилиб, профилактик тадбирлар олиб борилди.

Тадбир давомида аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар, қурилиш ишлари олиб борилаётган жойларда профилактик тадбирлар ўтказилди, тадбирда асосан фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, чақнаш ва ис газидан заҳарланишларни олдини олиш юзасидан керакли йўриқномалар берилди.

Ҳурматли фуқаролар ўзингиз ва оила-аъзоларингизни ёнғин, чақнаш, ис гази, ботилизм ва бошқа фавқулодда вазиятлардан эҳтиёт қилинг!

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh