Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Бугун Давлатобод туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида кунлик масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман иқтисодиёт котибияти, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман микрокредит банк вакиллари ҳамда барча ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Кун тартибида маҳаллий солиқларни ундириш, муаммоли кредитларни тезкорлик билан қайтариш, қуёш панелларини ўрнатиш, аҳоли ва ўзини-ўзи банд қилиш имкониятларини яратиш, микролойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари орасида 3-чорак (KPI) самарадорлик кўрсаткичларида туманимизни биринчи ўринларга олиб чиққан ва юқори натижаларга эришган ёрдамчилар туман ҳокими томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 ❄️ Айни пайтда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда ҳаракатланга хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг!


Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
15 - октябр - Халқаро қишлоқ аёллари куни

Мазкур сана муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш билан бирга, хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳамда ҳудудларнинг ободлиги ва фаровонлигига қўшган ҳиссаси ва ўрнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
🥇 O‘zbekiston: Sport yulduzlari vatani!

🇺🇿Yurtimiz jahonga ko‘plab sport yulduzlarini taqdim qilmoqda. Olimpiya o‘yinlaridagi shohsupalar, jahon chempionatlaridagi g‘alabalar, shaxmat olamidagi mutlaq hukmronlik... Bularning barchasi O‘zbekiston sportining yuksak salohiyatini namoyish etayotgani shubhasiz.

🌟 Siz ham ushbu yulduzlar qatoridan joy olishni orzu qilasizmi? Yoki bo‘lg‘usi chempionlarni tarbiyalashni maqsad qilganmisiz? Unda my.gov.uz portali sizga ko‘makchi bo‘ladi!

📱 Portalda sport sohasiga oid ko‘plab xizmatlardan foydalanishingiz mumkin!

🏆 Sportchilar uchun:

🟢Sport unvonlari va razryadlarini olish: Mahoratingizni tasdiqlovchi rasmiy hujjatlarga ega bo‘ling!

🟢Sport pasportini olish: Faoliyatingizni rasmiylashtiring va imtiyozlardan foydalaning!

🟢Sport unvonini tekshirish: Unvoningizning haqiqiyligini osongina tekshirib ko‘ring.

🟢Sport imtiyozlarini tekshirish: Qonuniy imtiyozlaringiz haqida ma’lumotga ega bo‘ling.

❗️Murabbiylar va hakamlar uchun:

🟢Hakamlarga malaka toifasini berish: Professional hakam sifatida faoliyat yuritish uchun ariza topshiring.

🟢Trener-o‘qituvchilar uchun oliy malaka toifasini olish: Malakangizni oshiring va yuqori darajadagi mutaxassisga aylaning!

🥇Yosh sportchilar uchun:

🟢Sport maktablariga onlayn ariza berish: O‘zingizga mos sport maktabini tanlang va onlayn ariza topshiring!

🟡 my.gov.uz orqali orzularingiz sari qadam tashlang!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Назоратдаги шахслар тадбиркорликка жалб қилинмоқда

Давлатобод тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи томонидан назоратдаги шахсларни ижтимоий ҳаётга қайта мослаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича навбатдаги тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир доирасида назоратдаги шахслар Давлатобод туман Қуйи Ровустон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Абузубайир" масъулияти чекланган жамиятига олиб борилди. Корхонада эшик-ромлар ва дарвозаларни ясаш жараёни иштирокчиларга яқиндан таништирилди.

Тадбир давомида тадбиркорликка қизиқиш билдирган назоратдаги шахсларга керакли тавсиялар ва тушунтиришлар берилди. Уларга мазкур соҳада фаолият бошлаш учун зарур билим ва кўникмалар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Бу каби тадбирлар назоратдаги шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятга фойдали бўлган меҳнат фаолияти билан шуғулланишларини таъминлашга хизмат қилади.
Наманган вилоятида инвестиция дастурлари ва экспорт кўрсаткичлари ижро ҳолати муҳокама қилинди

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов инвестициялар, саноат, экспорт йўналишида 4-чорак ва йил якунлари бўйича белгиланган режалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган тадбирда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг соҳа бўйича ўринбосарлари, масалага даҳлдор вилоят ташкилотлари мутасаддилари иштирок этдилар.

Вилоят раҳбарига инвестиция, экспорт, “Наманган” ЭИЗ ҳамда кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ҳокими жорий йил учун белгиланган режалар бажарилишини бирма-бир муҳокама қилиб, камчиликларни кўрсатиб берди. Уларни тезроқ бартараф этиб, йилни муваффақиятли якунлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube