Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.48K subscribers
93.8K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Жорий йилнинг 19 майидан 23 июнига қадар Наманган шаҳрида 63-халқаро “Гуллар фестивали” бўлиб ўтади!

▫️Юртимиз аҳолиси ва хорижий меҳмонлар ушбу гўзаллик байрамида шахсан иштирок этишлари мумкин!

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар!

Сизнинг хонадонингиз ёки тадбиркорлик фаолиятингизда фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан ўтказиладиган фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрганиш ёки текширувларда ҳамда фавқулодда вазиятлар тизимига ишга киришда коррупция ва таъмагирлик ҳолатлари содир этилаётганига гувоҳ бўлсангиз,
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Шахсий хавфсизлик бўлимининг
+99897 991-01-27, +99897 707-42-01 рақамлари ва бошқарманинг 101, 1050 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!

Наманган ФВБ Ахборот хизмати.

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О поощрении участников Второй мировой войны"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Сана

🌐🇺🇿 7 май – Алоқачилар касб байрами куни

▫️Ҳозирги кунда ҳаётимизни замонавий ахборот технологиялари ҳамда телекоммуникацияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, улар ҳар биримизнинг хонадонимизга кириб борган.

Маълумки, кундан кунга алоқа тизимлари автоматлашиб, тараққий этиб бормоқда.

Улар маълумотларни узоқ масофаларга узатишга ва бир вақтнинг ўзида бир нечта объектлар ўртасида алоқани таъминлашга имкон беради. Буларнинг барчасини юқори сифатда таъминлашда тиним билмай меҳнат қилаётган алоқачиларимизнинг хизмати беқиёсдир. Улар соҳа олдида белгилаб берилган вазифаларни масъулият билан бажариб келишмоқда.

☑️ Байрамингиз муборак бўлсин!

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
Тарғибот тадбирлари қизғин ўтмоқда

Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрель кунидаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли Қарори мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Унда асосий эътибор 1 майдан энергия ресурслари тарифларига киритилган ўзгаришлар "маҳаллабай", "хонадонбай" шаклда аниқ, ҳақчил тушунтирилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдигиси Давлатобод туманидаги " Ўрта Ғирвон", "Қуйи Ровустон", "Юқори Ғирвон" маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилди. Унда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлашда давлат ижрочиси ва маҳалла фаоллари ҳамкорлиги, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида фойдаланилган энергия ресурслар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, ноқонуний фойдаланиш орқали келтириб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар, белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди. 

МИБ Наманган вилоят бошқармаси


Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
Ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: 3 кунда 15 та музокара. ТХИФ якунида 26,6 млрд долларлик битимлар имзоланди. Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи мажлиси

Өткен ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: 3 күнде 15 талқылаў. ТХИФ жуўмағында 26,6 млрд долларлық шәртнамаларға қол қойылды. Сырт ел инвесторлар кеңесиниң екинши мәжилиси

Обзор важнейших событий за неделю: 15 переговоров за 3 дня. Итоги ТМИФ: соглашения на 26,6 млрд долларов. Второе заседание Совета иностранных инвесторов

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari

Davlatobod tumani "Afsonalar vodiysi" tematik parkida sportning pichoq uloqtirish turi boʻyicha Oʻzbekiston chempionati oʻtkazildi.

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
🔰 Мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади

▫️Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан сифатли таълимда ижобий натижалар кўрсатаётган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг жорий йил 6 май куни имзоланган 263-қарорида гап боради.

Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий қилинади.

Раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади.

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
Фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди
                                                

Бугун, Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев маҳаллий аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғини биносида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Қабулда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, муаммо ва таклифлари мавжуд 20га яқин тумандаги маҳаллалардан келгани фуқаролар иштирок этишди.

Қабулда фуқаролар томонидан доимий иш билан таъминлаш, ий-жой, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, тадбиркорлик қилиш мақсадида ер жой ажратиш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Ҳеч бир мурожаат туман ҳокими эътиборидан четда қолмади. Муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh