Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95.1K photos
6.91K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Ўқитувчи ва мураббийлар эътироф этилди.

Давлатобод туманидаги "Навбаҳор" тантаналар мажмуасида 1 октябр — "Ўқитивчи ва мураббийлар" куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда соҳа фидоийларини мазкур сана муносабати билан муборакбод этиб, туман ҳокимининг табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор ҳорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва жамонавий касб-ҳунарларни ўргатиш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Сўнгги йилларда муаллим деган номнинг чинакам салоҳияти ва жамиятдаги тутган ўрни ҳамда даражасини юксалтиришга қаратилаётган юксак эътибор намунасини эътироф этилди.

Байрам тадбирлари давом этмоқда...

Давлатобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати — @davlatobodhokimligi