Вилоятимизга 50 дона чиқинди йиғувчи махсус замонавий техникалар олиб келинди
Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДҲШ) лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.
Вилоятимизда республикада биринчи бўлиб шундай усулда “Namangan musaffo iqlim” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди.
Корхонанинг ДҲШ лойиҳаси бўйича мажбуриятларига асосан 80 дона ўрнига 100 дона махсус техникалар сотиб олиш учун Хитойнинг “CHENGLI SPECIAL AUTOMOBILECO” LTD корхонаси билан 5 млн. долларлик шартнома имзоланган. Ҳозир ушбу техникаларнинг 50 донаси олиб келинди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Нуронийлар кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов ўзларининг яхши тилакларини билдириб, автомобиллар калитини ўз эгаларига топширдилар.
Таъкидлаш жоизки, жамият томонидан хизмат кўрсатилаётган Наманган шаҳар (Давлатобод ва Янги Наманган туманлари), Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманларида эндиликда олиб келинган ушбу техникалар билан қамров даражасини 100 фоизга етказилиши ва сифатли хизмат кўрсатилиши кўзда тутилмоқда.
Бу билан корхона томонидан чиқиндиларни ташиб чиқиб кетиш бўйича 600 минг аҳолини қамраб олиш билан бир қаторда 150 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилади.
Наманган вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи дастури якунига етди.
Берлинда Президент Шавкат Мирзиёев Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Канцлери Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди, "Марказий Осиё - Германия" форматидаги иқтисодий форум ва саммитда иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 🥇10 та олтин, 🥈11 та кумуш ва 🥉15 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 4 ўринга кўтарилди.
Бугуннинг ўзида кураш бўйича терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин ва 1 кумуш медалларини кўлга киритди. Шунингдек, делегациямиз аъзолари яна 13 та спорт турларида медаллар учун курашади.
Қўшниларимиздан Қозоғистон 11 ўрин ва Қирғизистон 21 ўринни сақлаб турган бўлса, Тожикистон 17 (+2) ва Туркманистон 26 ўринга (+4) кўтарилиб олди.

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни".
Муаллимнинг обрў-эътибори – миллат ва халққа ҳам тааллуқлидир. Шу боис мамлакатимизда кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Айниқса сўнгги йилларда Республикамизда ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан юзлаб замонавий мактаблар барпо этилди. Президент мактаблари, ижод мактаблари ҳаётимизга кириб келди, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилди. Таълим тизимининг барча бўғинларида олиб борилаётган ислоҳотлар вилоятимизда ҳам акс этмоқда.
Наманган шаҳридаги "Шодиёна" мажмуасида 1 октябр - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этиб, соҳа ходимларига табрик сифатида самимий тилаклар билдирди.
Вилоятимиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган 7 нафар устозлар давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишди. Бундан ташқари, 37 нафар ўқитувчилар “Халқ таълими аълочиси”, 11 нафари “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар. Сана муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда бир гуруҳ устоз-мураббийлар меҳнати эътироф этилиб, совғалар топширилди.
Байрам тадбири санъат усталари ва ижрочи ёшларнинг бадиий дастури билан янада файзли ўтди.

Устоз ва мураббийлар куни муносиб нишонланди
Наманган шаҳри марказидаги Шодиёна тантаналар мажмуасида 1 октябрь — "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрамда шаҳримизда фаолият олиб бораётган ўқитувчилар, мураббийлар ва фахрий устозлар иштирок этишди.
Байрам тадбирида машаққатли, шарафли касб эгаларини байрам билан муборакбод этилиб, бир гуруҳ фидоий ўқитувчи ва мураббийлар Наманган шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек йиғилганларга байрам дастури ташкил этилиб, элимиз суйган санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар, сахналаштирилган чиқишлар устозлар учун ажойиб байрам кайфияти улашди.