Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.74K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳиби Марина Жабборова билан мулоқот ўтказилди

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташаббуси билан «Silk Granat» миллий ҳунармандчилик шоурумида ташкил этилган учрашувда тадбиркор бугунги фаолияти, босиб ўтган йўли, ютуқлари ҳақидаги ҳикоя қилиб берди. Шундан сўнг иштирокчилар билан қизғин мулоқот бўлиб ўтди. Улар ишбилармон аёлнинг ҳаётий тажрибалари, муҳим тавсияларини олдилар.

«2019 йилда умумий овқатланиш масканини ташкил этишдан бошлаган тадбиркорлик фаолиятим, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга уланди. Ҳозирда тайёрлаётган миллий маҳсулотларимиз чет мамлакатларида ҳаридоргирлиги мени қувонтиради», — дейди тадбиркор.

«Silk Granat» миллий ҳунармандчилик мажмуаси Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этувчи кўплаб йўналишларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, Чуст дўппидўзлари, Наманган атласию, кашталари ҳамда Ғурумсарой кулоллари маҳсулотларини айнан шу ердан топиш мумкин.
САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!

Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан 2023 йил, 16 сентябрь, шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача Давлатобод тумани, “Юқори Ғирвон” МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилади. Унда Бюронинг Давлатобод туман бўлими бошлиғи ва бошқарма вакили иштирок этади.

Сайёр қабулни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жисмоний ва юридик шахсларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари билан боғлиқ мурожаатларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат.

Бюро фаолияти бўйича сизларни қизиқтирган саволлар ёки мурожаатингиз бўлса сайёр қабулда қатнашишларингизни сўраб қоламиз.

@davlatobodhokimligi
“Уй-жой низолари билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар: янги қурилаётган уйлар мисолида” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади

🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, “Interlex” адвокатлик фирмаси мутахассислари.

Овозли чат бугун – 15 сентябрь куни соат 17:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН ШАҲРИДАГИ ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ КАБЕЛЬ ТАРМОҒИ ТОРТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Наманган шаҳрининг Зарафшон, Мажнунтол, Заркент ва Сардоба МФЙ ҳудудларини электр таъминоти билан таъминловчи 110/6 кВли "Вокзал" нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли "Шодиёна-1" кабель тармоғида ўтган куз-қиш мавсумида юклама ортиш натижасида кўп шикастланишлар содир бўлган.

Ҳозирда ушбу тармоқни юкини енгиллаштириш мақсадида, янги кабель тармоғини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.


"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати
Хотин-қизлар мурожаатлари тизимли ўрганилмоқда

Давлатобод тумани ҳокимининг тасдиқлаган режа-жадвалига асосан ҳафтанинг белгиланган кунларида ҳоким ўринбосари жисмоний ва юридик шахслар учун қабул бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 11 сентябрь душанба куни туман ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилрабо Набиева Боғ маҳалласида вилоят ташкилоти вакиллари билан биргаликда сайёр қабул ўтказиб 30 дан ортиқ мурожаатларни тинглади.

Ушбу мурожаатлар оилавий масалада, контракт маблағини тўлаб беришда, уй-жой олиш учун, бир марталик моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, субсидия асосида тикув машина олиш каби мазмунларда бўлди.

Қабул қилинган мурожаатларни, белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
❗️Врач ва фармацевтлар малака тоифасини олиш учун онлайн аттестациядан ўтказилади

▫️Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди.

Аттестацияларни ZOOM орқали онлайн шаклда ўтказиш тартиблари ҳам ишлаб чиқилди. Янги тартиб шу йил сентябрь ойидан бошлаб врач ва фармацевтларга, 2024 йил 1 январдан бошлаб эса барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларига босқичма-босқич татбиқ этилади.

ZOOM орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) Тошкент шаҳри ва вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун Марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств-учредителей Международного фонда спасения Арала

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at a meeting of the Council of Heads of the Founder States of the International Fund for Saving the Aral Sea

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств-учредителей Международного фонда спасения Арала.

#Mirziyoyev #sammit #OQXJ #tashabbuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter