Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.74K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
🌤🌦 Тоғли ҳудудларда 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади

▫️Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 15 сентябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Душанбеда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с Президентом Таджикистана Эмомали Рахмоном и выдвинул ряд важных инициатив на саммите глав государств Центральной Азии в Душанбе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Davlatobod tumanining ayrim hududlarida elektr ta’minotida vaqtinchalik uzilishlar bo‘ladi.

Joriy yilning 15 sentyabr kuni soat 11:00dan 13:00gacha Davlatobod tumanidagi 110/10kVli "Parrandachi" nimstansiyasidan chiquvchi 10kVli"Ko’shon-1,2" tаrmog'ida qarzdor istemolchilarni tarmog’dan uzish ishlari olib boriladi. 

Buning natijasida, tumandagi Yuksalish mahalla fuqarolar yig'ini Kushon KSZlar ko’chalarining bir qismida iste’molchilarga elektr energiyasini yetkazib berilishida vaqtinchalik uzilishlar bo‘ladi.

Yuqoridagilardan kelib chiqib, iste’molchilardan keltiriladigan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz!
Murojaat uchun
+998692320555, 1154
«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳиби Марина Жабборова билан мулоқот ўтказилди

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташаббуси билан «Silk Granat» миллий ҳунармандчилик шоурумида ташкил этилган учрашувда тадбиркор бугунги фаолияти, босиб ўтган йўли, ютуқлари ҳақидаги ҳикоя қилиб берди. Шундан сўнг иштирокчилар билан қизғин мулоқот бўлиб ўтди. Улар ишбилармон аёлнинг ҳаётий тажрибалари, муҳим тавсияларини олдилар.

«2019 йилда умумий овқатланиш масканини ташкил этишдан бошлаган тадбиркорлик фаолиятим, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга уланди. Ҳозирда тайёрлаётган миллий маҳсулотларимиз чет мамлакатларида ҳаридоргирлиги мени қувонтиради», — дейди тадбиркор.

«Silk Granat» миллий ҳунармандчилик мажмуаси Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этувчи кўплаб йўналишларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, Чуст дўппидўзлари, Наманган атласию, кашталари ҳамда Ғурумсарой кулоллари маҳсулотларини айнан шу ердан топиш мумкин.
САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!

Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан 2023 йил, 16 сентябрь, шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача Давлатобод тумани, “Юқори Ғирвон” МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилади. Унда Бюронинг Давлатобод туман бўлими бошлиғи ва бошқарма вакили иштирок этади.

Сайёр қабулни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жисмоний ва юридик шахсларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари билан боғлиқ мурожаатларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат.

Бюро фаолияти бўйича сизларни қизиқтирган саволлар ёки мурожаатингиз бўлса сайёр қабулда қатнашишларингизни сўраб қоламиз.

@davlatobodhokimligi
“Уй-жой низолари билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар: янги қурилаётган уйлар мисолида” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади

🎙Суҳбат спикерлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, “Interlex” адвокатлик фирмаси мутахассислари.

Овозли чат бугун – 15 сентябрь куни соат 17:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН ШАҲРИДАГИ ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ КАБЕЛЬ ТАРМОҒИ ТОРТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Наманган шаҳрининг Зарафшон, Мажнунтол, Заркент ва Сардоба МФЙ ҳудудларини электр таъминоти билан таъминловчи 110/6 кВли "Вокзал" нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли "Шодиёна-1" кабель тармоғида ўтган куз-қиш мавсумида юклама ортиш натижасида кўп шикастланишлар содир бўлган.

Ҳозирда ушбу тармоқни юкини енгиллаштириш мақсадида, янги кабель тармоғини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.


"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати
Хотин-қизлар мурожаатлари тизимли ўрганилмоқда

Давлатобод тумани ҳокимининг тасдиқлаган режа-жадвалига асосан ҳафтанинг белгиланган кунларида ҳоким ўринбосари жисмоний ва юридик шахслар учун қабул бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 11 сентябрь душанба куни туман ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилрабо Набиева Боғ маҳалласида вилоят ташкилоти вакиллари билан биргаликда сайёр қабул ўтказиб 30 дан ортиқ мурожаатларни тинглади.

Ушбу мурожаатлар оилавий масалада, контракт маблағини тўлаб беришда, уй-жой олиш учун, бир марталик моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, субсидия асосида тикув машина олиш каби мазмунларда бўлди.

Қабул қилинган мурожаатларни, белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.