Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.43K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури асосида ҳозиргача 4,5 минг нафар тадбиркор 65 триллион сўмлик лойиҳани ишга тушириб, 400 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ташаббус билдирган.

Уларга яратилган янги шароитлар ҳисобига 1 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари бериш ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари, дастурга кирмаган, лекин 40 тадан 50 тагача иш ўрни яратиш имкониятига эга яна 2 мингта тадбиркор бор. Шунингдек, 14 та тажриба туманида ушбу дастурда қатнашиб, 50 минг аҳолини иш билан таъминлаш ташаббусини билдирган қўшимча 725 нафар тадбиркор ҳам аниқланди.

Тегишли вазирлар ва вилоят ҳокимларига ушбу лойиҳани юргизиб, 400 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди. Йил якунига қадар дастур билан 10 минг нафар тадбиркорни қамраб олиш вазифаси қўйилди.

Шу билан бирга, тадбиркорни рўйхатга олиш, лойиҳасини шакллантириш, бизнес-режа ишлаб чиқишга кўмаклашиш, молиявий ва ҳуқуқий маслаҳат бериш каби хизматлар бир жойда кўрсатилиши кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бандлик комплекси раҳбарларига вилоят ҳокимлари билан бирга 500 минг аҳолини касаначиликка жалб қилиш чораларини кўриш топширилди.

“Касаначилар мактаби” ташкил қилиниши, унда тадбиркор ва касаначиларга бепул консалтинг хизматлари кўрсатилиб, ўқитиш ва малакасини ошириш йўлга қўйилиши белгиланди.

Йил якунига қадар 200 минг аҳоли рўйхатини маҳаллабай тасдиқлаб, юқори даромадли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишга топшириқ берилди.

Бунда муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш, интерьер дизайнери, IT, электрон савдо, электромобилларга хизмат кўрсатиш каби юқори даромадли касбларга ўқитиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Умуман, йиғилишда белгилаб берилган ишларнинг ташкил этилиши орқали йил якунигача:

- камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш;

- 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш;

- 55 минг нафар ўзини ўзи банд қилганларни кичик бизнес субъектига айланитириш;

- 5 мингта кичик корхона ўрта тадбиркорлар тоифасига қўшилиши мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида бўлиб, янги корхоналарни ишга туширди. Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

В ходе поездки в Ташкентскую область Президент Шавкат Мирзиёев посетил химико-индустриальный технопарк "Чирчик" и ввел в строй новые предприятия. Состоялось видеоселекторное совещание по мерам сокращения бедности, обеспечения занятости населения и увеличения доходов местных бюджетов.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☀️ ⛅️ 3 август куни ҳаво ҳарорати 40 даражагача иссиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 3 август кунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Давлатобод тумани Янги Тонг, Истиқлол маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишлари ташкил қилинмоқда.

30 июлъдан 30 августгача Республикамиз бўйлаб эълон қилинган тозалик ойлигида, маҳаллада яшовчилар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Кўп қаватли уйларнинг атрофлари, томорқалар бегона ўтлардан тозалаш, бардерларни ва дарахтларни оқаш, кириш йўлакларини ювиш каби ишлар бажарилмоқда.

@davlatobodhokimligi