Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.33K subscribers
104K photos
7.78K videos
69 files
15.5K links
Download Telegram
Давлатобод туманидаги кўп қаватли уй-жойларни иссиқлик таъминоти билан таъминлаш бўйича хонадонлар хатловдан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 18-19 феврал кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлар баёнида бир ой муддатда ички йўлларни таъмирлаш, иссиқлик тизими ва сув таъминотини яхшилаш юзасидан “Наманган тажрибаси”ни жорий этиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш юзасидан топшиқлар бериб ўтган эди.

Ушбу топшириқлар юзасидан Давлатобод тумани ҳокими "Порлоқ" МФЙ да уйма-уй юриб тушунтириш ишлари олиб борди.

Aнча йиллар аввал унутилган, умуман йўқ бўлиб кетган “Иссиқлик” тизими аҳолининг турмушида муҳум рўл ўйнайди. Совуқ қишнинг қировли кунларида кўп қаватли уйларнинг иситиш тизими ишламагани сабабли қатор қийинчиликлар келиб чиқаётган эди.

Дастлабки хатлов натижаларига кўра, 349 та кўп қаватли уйлардаги 16 347 та хонадонлардан 250 та хонадонга икки контурли котёллар ўрнатилган. 2 000 дан ортиқ хонадонлар (45 та кўп қаватли уй)даги иссиқлик батареялари олиб ташланган. Кўп қаватли уйлардаги деярли барча иссиқлик тақсимловчи қурилмалари (эллеватор) таъмирталаб холга келиб қолган.

Бугунги кунда хатлов тадбирлари якунланиб аҳоли истакларидан келиб чиққан ҳолда марказлашган иссиқлик тизми тармоғини тортиш ишлари бошланди.
Туман ҳокими МТТ фаолияти билан танишди

Давлатобод туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, 47 сонли МТТ да бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар, таомнома, омборхонадаги маҳсулотлар, “Aутсорсинг” озиқ овқат етказиб бериш тизими, ташкилотнинг сув тизимларини кўздан кечириб, аниқланган камчиликларни қаттиқ танқид остига олди, бир неча масалалар жойида хал этилди, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Туман прокурори уйма-уй юриб аҳоли мурожаатларини ўрганди

Бугун, Давлатобод туман прокурори Муҳаммадали Қирғизбоев тумандаги “Темир дафтар”га "Aёллар дафтари" га киритилган якка-ёлғиз, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонида бўлиб муаммоларини ўрганди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
⚡️Президент фармони билан 140 нафар фуқаро афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 140 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 59 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

▶️ Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқароси, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 13 нафарини аёл ҳамда 14 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс ташкил этади.