Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.57K subscribers
101K photos
7.54K videos
66 files
15.1K links
Download Telegram
Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Стартовал второй Ташкентский международный инвестиционный форум. В пленарном заседании форума принял участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев. В своем выступлении глава государства обозначил новые возможности для расширения сотрудничества с иностранными инвесторами.

#Mirziyoyev #forum #TXIF

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сифатли таълим олиш учун қулай шароит

Давлатобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 90 сонли умумий ўрта таълим мактаби 1969 йил ташкил этилган. Қуввати 470 ўринли хозирги кунда 61 нафар педагог ўқитувчилар 936 нафар ўқувчиларга икки сменада таълим-тарбия бериб келмоқда.

Таълим маскани 2023 йил инвеститция дастури доирасида мукаммал таъмирланиб, 420 ўринли янги қўшимча бино барпо этилади, ушбу қурулиш таъмирлаш ишларига Республика бюджетидан маблағ ажратилган.

Бундан ташқари ўқувчи ёшларни спорт билан мунтазам шуғуланишлари учун суниий қопламали мини футбол стадиони барпо этилади, иситиш тизими янгиланади, замонавий, тежамкор исситиш қозонлари ўрнатилади. Замонавий лобаратория жихозлари билан таъминланади, барча синф хоналари учун замонавий мебел жахозлари етказиб берилади.

Ушбу қурулиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш орқали ўқувчи ёшлар учун мактабда бир сменада тахсил олиб, дарсдан кейинги вақтларда тўгарак машғулотларида иштирок этиш имконияти яратилади.

@davlatobodhokimligi