Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
8.15K subscribers
93K photos
6.67K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Бугун, Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев сектор раҳбарлари билан биргаликда “Давлатобод” МФЙ ҳудудидаги "Aёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" да турувчи, шунингдек, мурожаати бор фуқароларни, "Давлатобод" МФЙ ҳудудидаги 33 мактаб биносида қабул қилиб, мурожаатларини тинглади.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг сайёр қабулида корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ташкилот мутасаддилари ва фуқаролар иштирок этиб, аҳоли мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабулда 30 дан зиёд фуқаролардан келиб тушган уй-жой, ичимлик суви, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид мурожаатлар тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди.

Қабулда бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига кўрсатма ва тавсиялар берилди

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президентимиз ва Элбоши яқинлашиб келаётган баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана провел телефонный разговор с Первым Президентом Казахстана.
Глава нашего государства и Елбасы обменялись поздравлениями с наступающим весенним праздником Навруз, пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-казахстанских отношений многовековой дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда (Наманган шахар "янги тонг мфй "дан мурожат.куп каватли уйлар астрофизики 25~30 метр масофа колиш керак.....) номи билан тарқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Aҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Aҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 467-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Ишчи комиссия”сининг ҳулосасига кўра хозирда қурилиш ишлари тўхтатилган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitte
Наманган вилояти Халқ таълими бошқармасининг ота-оналар, кенг жамоатчилик, устоз-муаллимлар ва ўқувчи-ёшларга

М У Р О Ж А А Т И

АЗИЗ, ОТА-ОНАЛАР, ҚАДРЛИ УСТОЗ-МУАЛЛИМЛАР, КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ ВА ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ БЎЛГАН ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР!

Сир эмаски, бугун юртимизда “COVID - 19” билан боғлиқ янги вазиятлар кузатилмоқда. Асосон пойтахтимиз Тошкентнинг айрим туманларида коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар учраётгани барчамизни ҳушёрликка чорлаб, сергакликка ундамоғи зарур ва шарт!
Сиҳат-саломатликдан ортиқ бебаҳо бойлик йўқ эканлигини барчамиз жуда ҳам яхши биламиз ва бутун дунёда бўлганидек, мамлакатимизда кечган пандемия билан боғлиқ синовли даврда ҳаётимиз ва саломатлигимизни асраш борасида зарур билим, тасаввур ва кўникмаларга эга бўлдик. Хавф ҳамон мавжуд экан, уларга жиддий амал қилиш, эътиборсиз бўлмаслигимиз ғоят муҳим.

АЗИЗ, ОТА-ОНАЛАР!

Аввало, Сизлардан шуни сўрардикки, фарзандларимиз ҳаёти ва саломатлигига эътиборли бўлайлик. “COVID - 19” ҳаётимиз давомчилари, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизга хавф солмаслиги учун уларнинг ҳамиша, ҳар вақт тиббий ниқобдан фойдаланишларига, қўлларини совун билан тез-тез, белгиланганидек, ҳар соатда ювишларига, ижтимоий масофа сақлашларига, дизенфекция воситаларидан мунтазам фойдаланган ҳолда гигиена тартиб-қоидаларига риоя этишларига эътиборли бўлайлик.

ҚАДРЛИ УСТОЗ-МУАЛЛИМЛАР ва ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ!

Хавфни енгиб ўтишда, синовли давр тезда бартараф бўлишида Сизу бизнинг ҳам ўрнимиз ва иштирокимиз муҳим.
Юқоридаги қоидаларга, аввало, ўзимиз амал қилган ҳолда намуна бўлайлик. Қолаверса, ўқувчи-ёшлар, фарзандларимиз, келажагимиз эгаларини шунга одатлантириш доимий вазифамиз бўлсин!

АЗИЗ ДИЛБАНДЛАРИМИЗ, ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР!

Сизнинг ҳаётингиз, камолингиз биз
учун ҳамма нарсадан муҳим. Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз бу борада доимий қайғуриб, беқиёс ғамхўрликлар кўрсатиб келмоқда. Улардан оқилона фойдаланган ҳолда ҳар жиҳатдан соғлом, дуркун ва баркамол улғайиш юртимиз иқболи, истиқболини белгилайди. Бу эса, ўзингизни, ўз ҳаётингизни асраш ва саломатлигингизга эътиборли бўлиш демакдир. Шундай экан, барчамиз бир тан-бир жон бўлиб, “COVID - 19”ни енгиб ўтишда Сизларнинг ота-онангиз ва устозларингиз тавсияларига риоя этишингизга ишонамиз. Такрор бўлса-да, таъкидлашни истардикки, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни совунлаб ювиш, тозалик ва озодаликка, тартибли ҳаётга, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, тиббий ниқоб тутиб юриш, зарур бўлмаганда жамоат жойлари ва гавжум жойларга бормаслик саломатлигимиз кафолати бўлади.

Вилоят халқ таълими бошқармаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Лотин ёзувидаги янги алифбо лойиҳаси қандай ўзгаришларни назарда тутади?
#17mar #uzbekiston24
Президент Шавкат Мирзиёев Россия элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари Россиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига 11 йилдан ортиқ вақт мобайнида раҳбарлик қилаётган Владимир Тюрденевнинг икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этиб, учрашув якунида элчини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял посла России Владимира Тюрденева.
Глава нашего государства особо отметил личный вклад Владимира Тюрденева, более 11 лет возглавляющего дипломатическое представительство России в Узбекистане, в дело укрепления двусторонних отношений дружбы, стратегического партнерства и союзничества, и в завершение встречи наградил посла Почетной грамотой Республики Узбекистан.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter