Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.84K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
🔰 Байрам арафасида 110 нафар турмуш шароити оғир аёлга уй-жой сертификатлари топширилди

▫️Тўрақўрғон туманидаги "Ҳумо" мажмуасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унга шаҳар ва туманлардан боқувчисини йўқотган ва турмуш шароити оғир хотин-қизлар таклиф этилди. Улардан 110 нафарига уй-жой учун сертификатлар топширилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг айтишича, Наманганда 1500 нафарга яқин уй-жойга муҳтож аёл бўлиб, бугунги кунгача улардан 859 нафари бошпана билан таъминланган.

"Биз турмуш шароити оғир ва уй-жойга муҳтож опа-сингилларимизни шу тариқа қўллаб-қувватлашда давом этамиз", — деди вилоят раҳбари.

Шунингдек, Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида ҳам байрамона тадбир ўтказилди. Унда йиғилган опа-сингил ва онахонларга самимий тилаклар билдирилиб, бир гуруҳ аёлларга "Мўътабар аёл" кўкрак нишони, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.