Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.49K subscribers
93.7K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
📣Dehqon xo'jaligi yerlarini e-auksion.uz orqali ijraga oling!

Ayni paytda Namangan viloyatida 6 600 ta yer maydonlari ochiq tanlovlarga chiqarilgan bo'lib, ochiq elektron tanlovlarda ishtirok eting!

➡️ Mingbuloq tumanidan 625 ta (ko'rish)
➡️ Kosonsoy tumanidan 821 ta (ko'rish)
➡️ Namangan tumanidan 1756 ta (ko'rish)
➡️ Norin tumanidan 768 ta (ko'rish)
➡️ Pop tumanidan 18 ta (ko'rish)
➡️ To'raqo'rg'on tumanida 1700 ta (ko'rish)
➡️ Uychi tumanidan 682 ta (ko'rish)
➡️ Chortoq tumanidan 9 ta (ko'rish)
➡️ Chust tumanidan 73 ta (ko'rish)
➡️ Yangiqo'rg'on tumanidan 148 ta (ko'rish)

Eslatma!!! Dehqon xo'jaligiga mo'ljallangan yer uchastkalari O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Maxkamasining 2022-yil 6-maydagi 237-sonli qarori asosida yangi tartibda ochiq elektron tanlovga qo'yilgan.

📞 Murojaat uchun telefon: 99-207-36-12 (soat 09:00 dan 18:00 gacha )
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд...

Ҳурматли фуқаролар газ сўргичлардан фойдаланманг, қиш мавсумида хонадонингиздаги газ иситиш печини кўп вақт ёниқ ҳолатда назоратсиз қолдирманг.

Бу эса сиз ва оила аъзоларингиз ҳамда моддий бойликларингизни турли хавф-ҳатарлардан асраб-авайлашга хизмат қилади.

Наманган вилоят ФВБ Ахборот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатобод туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бугун, Давлатобод туман Орзу МФЙда туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун туман прокуроратураси ва туман ҳокимлиги томонидан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-287-сон фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Учрашув сўнгида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Ечими тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ҳал этилиши белгиланди.
📌 Юқори Ровустон МФЙ

Аҳолига суюлтирилган газ балонлар тарқитилди

Бугун, Давлатобод тумани Юқори Ровустон маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги аҳолига газ таъминоти ҳодимлари томонидан сюлтирилган газ балонлар тарқатилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Нархлар барқарорлигини таъминлаш - муҳим масала

Бугун, туман ҳокимининг ўринбосари Э.Маматқулов, туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари билан тумандаги "Яшил" деҳқон бозорида ўрганиш олиб борди.

Мақсад аҳолига шароитларни яхшилаш, нарх-навони тартибга солиш, барча ҳудудларда аҳолини қиш ва баҳор мавсумида асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва чиқиндихоналарни ўз вақтида тозалаш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi