Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.66K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Аҳолини иссиқлик билан таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда

Туман ҳокими ишчи гурух билан Навбаҳор маҳалласида жойлашган РК-1 қозонхонаси фалияти билан танишиб, иситиш мавсумига тайёргарлик, бу тизимдаги долзарб вазифалар кўриб чиқилди. Таъкидланишича, куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш йўналишида зарур тадбирлар кўриляпти, қозонхоналар, магистрал қувурлар таъмирланиб, иситиш тармоқлари синовдан ўтказилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгашининг навбатдаги XXYIII сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлатобод туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш бўйича тушаётган мурожаатларни таҳлили, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг ўрганиш натижалари юзасидан” ахбороти, Давлатобод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, Давлатобод туманида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиши юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида туман ҳокими ўринбосарининг хисоботини эшитиш тўғрисида, “Ўзбекистон Республикасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг фуқароларга малакали хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлик ҳолати ва амалга оширилган ишлари тўғрисида” фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудирининг хисоботини эшитиш тўғрисида, Давлатобод туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 3-чорак ижроси ҳақида ва шунингдек бошқа муҳим масалалар муҳокама қилиниб зарурий қарорлар қабул қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi