Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.75K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
#Биласизми

🚫 Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:

нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);

кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);

таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар;

психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);

мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);

сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Бугун, туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев 53 сонли мактабда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат ҳам қилдилар.

Келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани аҳолиси диққатига!

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин.

Юзага келган мурожаатларни қуйидаги телефонлар ва расмий бот орқали юборишингиз мумкин:

Давлатобод туман ҳокимлиги марказий штаби:
☎️
+998990064113 (24 соат)
+998990664112 (24 соат) @davlatobod_bot

Табиий газ таъминоти бўйича:
☎️ Тел:
+998913680454 (24 соат)
+998692325304 (диспетчер); (104)

Электр таъминоти бўйича:
☎️Тел:
+998770740796 (24 соат)
+998692320555 (диспетчер); (1154)

Ичимлик суви таъминоти бўйича:
☎️Тел:
+998950035450 (24 соат);
☎️Тел:
+998692323615 (диспетчер)

Иссиқлик таъминоти бўйича
☎️Тел:
+998995184577(24 соат);

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди

➡️ 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилиши белгиланган.

➡️ Бунда, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

➡️ Бугунги кунда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида СМС хабар юборилди.

❗️ Эслатиб ўтамиз, пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенсионерларнинг Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.

Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармаси Давлатобод тумани бўлими
⚡️Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар камайган

Марказий банк маълумотларига кўра, жами пул массаси ноябрь ойида 5,9 триллион сўмга ортиб, 1 декабрь ҳолатига 177,2 триллион сўмга етган.

Бунда миллий валютадаги бошқа депозитлар қолдиғи 3,8 триллион сўмга ва чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 5,5 триллион сўмга кўпайган бўлса, тор маънодаги пул массаси 3,4 триллион сўмга қисқарган.

Хусусан, ноябрь ойида нақд пуллар 2,4 триллион сўмга камайиб, муомалага чиқарилган нақд пуллар қолдиғи 1 декабрь ҳолатига 41,3 триллион сўмни ташкил этган.

Йил бошига нисбатан нақд пуллар қолдиғи 12,7 триллион сўмга кўпайган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими
ҳақида нималарни биламиз?

Ушбу видеороликда KPI тизими асосида ишлаётган ва ушбу баҳолаш механизмисиз фаолият юритаётган ходимнинг натижалари таҳлил қилинган.

Яқин давр ичида KPI тизими — давлат хизматчиларини ҳимоя қилиш, рағбатлаштириш ва самарадорликни ошириш механизми сифатида давлат хизматида тўлиқ жорий этилади.

▫️Барча давлат фуқаролик хизматчиларига видеороликни кўриш, таҳлил қилиш ва ҳамкасбларга улашиш тавсия қилинади.

🟢
Full формат.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
📣ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази Давлатобод туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта маҳсус касб-ҳунар мактаблари, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлиигида:

🎗Мамлакатимизда ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган
иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА МЕНИНГ ҲИССАМ” Республика танловининг Давлатобод туман босқичи бўлиб ўтади.

👉ТАНЛОВ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

1. “Тасвирий ва амалий санъат(“Тасвирий санъат”, “Амалий санъат”).

2. “Адабиёт ва публисистика” (назм, наср ва публисистик материаллар).

3. “Миллий мақом ва миллий эстрада”

👨👱Мазкур танловда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.

👉ИШТИРОКЧИЛАР ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ:

• ариза-анкета (3*4 расм 1 дона);
• шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.

🏛Танлов ўтиш жойи: 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби

Мўлжал:
3-кичик ноҳия, 52-мактабдан сўнг

Ўтиш вақти: 2022 йил 16 декабр. Соат 09:00 дан

☎️Қўшимча маълумот : 97-485-26-26
97-974-02-03

🌐ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА
#онлине

Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳадаги мурожаатлар ўрганилмоқда

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев туман ҳудудида жойлашган Порлоқ маҳалласида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳолати билан танишди.

Хусусан, маҳалладаги кўп қаватли уйлар мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилган тизимли ишлар натижасида аҳолини сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман ҳокими, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолига қулайлик яратиш борасида зарурий топшириқлар берди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш -  @davlatobodhokimligi