Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.98K subscribers
93.1K photos
6.69K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясидаги нутқидан иқтибослар
Огоҳлик ва ҳушёрлик давр талаби

Давлат хизматчиларининг маънавий, сиёсий билимларини ошириш мақсадида ўтказилаётган "Маънавият соати" ўқувларининг навбатдагиси Давлатобод туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходималари билан ташкил қилинди. Йиғилишда туман ҳокимлиги вакиллари И.Улуғбоев, М.Гафаров ҳамда туман маънавият бўлими раҳбари А.Исоқжановлар иштирок этиб, "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" тамоили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар ва мавжуд имтиёзларнинг мазмун-моҳияти шунингдек, чет давлатларда хусусан Миср араб Республикасида ноқонуний диний таълим олишнинг салбий оқибатлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.


Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатобод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМПда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-215-сонли ва “2022-2026 йилларда оналик ва болаликни мухофаза қилишни кучайтириш тўғрисида” ги ПҚ-216-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар бўлиб ўтди.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🌤 ☀️ Наманганнинг айрим ҳудудларида 27 август ҳаво ҳарорати 35 даражага пасаяди

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 27 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС

“НАВБАҲОР” (Наманган) 🆚 “ПАХТАКОР” (Тошкент)

🏆 | Coca Cola Суперлига. 17-тур
🗓 | 28.08.2022 (якшанба)
🏟 | "Марказий" стадиони. Наманган
⌚️ | 19:00

#NAVvsPAX
#АНОНС

"Наманган ҳақиқати" газетасининг 2022 йилдаги навбатдаги сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.
Ўзбекистонда 2022 йил мактаб битирувчилари ОТМга киришда қандай натижа кўрсатгани бўйича инфографика эълон қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатободда Асаларичилик саноат зонаси барпо этилди

150 тонна асал ишлаб чиқариш қувватига эга марказдан йилига 500 минг долларлик экспортни амалга ошириш имкони бор.
Suv polosi. Namanganda xotira turniri o‘tkazildi

Joriy yilning 24-25 avgust kunlari Namangan shahrida suv polosi bo‘yicha Ravil Vishnyakov xotirasiga bag‘ishlangan turnir o‘tkazildi.
_____

Открытый турнир по водному поло завершился на хорошей ноте!

С 24 по 25 августа в специализированной спортивной школе по водным видам спорта Наманганской области прошел открытый турнир в память выдающегося тренера по водному поло Равиля Вишнякова.
ОГОХЛАНТИРИШ

“Худудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “Давлатобод тумангаз” таъминоти участкаси маълум қиладики, 2022 йил 27 август соат 14:00 дан 18:00 гача 2022-2023 йил куз қиш мавсумига таёргарлик учун мавжуд ўрта босимли Д-159мм ер ости газ тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб бориш муносабати билан “Юксалиш МФЙ ҳудудидаги барча аҳоли табиий газ истеъмолчилари газ таъминоти 100% тўхтатилишини маълум киламиз.

Табиий газ тўхтатилиши муносабати билан табиий газ истеъмолчилари ўртасида эҳтиёткорлик чора-тадбирларини ташкил этишингизни сўраймиз.

Ҳудудингиздаги барча яшовчи хонадон эгаларидан турли хил ноқулайликлар учун узр сўраб қоламиз.

“Давлатобод тумангаз” газ таъминоти
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод тумани Қуйи Ғирвон маҳалласида қуриб биткпзилган 18-Оилавий поликлиникани тантанали фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди
"Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари тақдирланди

Бугун Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон-ёшлар зиё маскани" ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов иштирок этиб ғолибларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Кўрик танловда барча йўналишлар бўйича комиссия томонидан муносиб баҳоланиб, энг юқори балл тўплаганлар ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолиб бўлган ижодкорларнинг барчаларини чин юракдан муборакбод этамиз.