Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.02K subscribers
94.5K photos
6.85K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
#yoshlar_festivali
#besh_tashabbus

"Ёшлар Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси" шиори остида Наманган шаҳрида ўтказилган фестивал доирасида беш ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларимиз орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва уларнинг келажакда билимли, тафаккурли инсон бўлиб етишишлари учун Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Наманган ёшлари учун "Маърифат карвони"да бир олам китоблар ва замонавий компьютерлар келтирилди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Д. Каттаханова шаҳримиздаги 51-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан самимий суҳбатлашди, уларнинг фикрларига қулоқ тутди ва мактаб ўқувчилари учун 1000 дона бадиий китоблар ҳамда 10 та замонавий компьютерни топширди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter