Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.02K subscribers
94.5K photos
6.85K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
Маҳаллабай

Давлатобод туманининг "Боғ" маҳалласида ҳоким ёрдамчилари кўмагида амалий иш ташкил этилмоқда.

Маҳаллада ишсизликни йўқ қилиш, тадбиркорлар сафини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев ишчи гуруҳ билан туманнинг "Боғ" маҳалласида ўрганиш олиб борди.

Дастлаб туман ҳокими янги ташкил этилган ҳоким ёрдамчиси ёрдамчисинг маҳалаллада амалга ошираётган ишлари билан танишди. Шунингдек аҳоли билан суҳбатлашиб мурожаатларини тингланди. Муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атрофимизда кезиб юрган "Тождор" душманимиз билан давом этаётган кураш бугунги кунда бир мунча енгиллади.

Бироқ, дунё давлатларида давом этаётган ҳатарли ҳолатлар, минглаб инсонларнинг нобуд бўлиши бизни доимо ҳушёр бўлишга чақиради.

Давлатобод туман 49-сонли умум таълим мактаби иқтидорли ўқувчиси, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ташуббуси билан ташкил қилинган "НИҲОЛ" ижодий тўгараги аъзоси Абубакр Воҳобжонов ижросидаги "Гўзал ҳаёт" қўшиғи бизни доимо темир интизомли бўлишга, синовли кунларда бирдам бўлишга чорлайди.

Каналга уланиш:
@davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожизлар мактаб-интернатига ташриф буюрди.
"Олийгоҳни тугатганларингдан кейин ҳар бир давлат идорасида сизлар учун иш ўрни бўлиши керак, бу адолатдан бўлади", деди давлат раҳбари ўқувчилар билан суҳбатда.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️ Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонунга кўра:

киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади (илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланган);

оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди;

ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди;

болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган;

автомобиллар электрон аукцион орқали ижарага берилганда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

Шунингдек, қуйидагиларнинг ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.