Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.44K subscribers
103K photos
7.7K videos
68 files
15.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан

Шавкат Мирзиёев: Как Президент я считаю смыслом своей жизни преданно служить нашему народу, полностью посвятив себя обеспечению мира и благополучия родной страны, ее развитию.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кадрлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади — Президент

Эндиликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
жараёнига янгича, замонавий ёндашувлар жорий этилади.

Кадрлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади, улар учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгиланади.

Бундан буён ҳар бир ҳудуд, соҳа ва тармоқ фаолиятига уларда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қандай таъминланаётганига қараб баҳо берилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан.

www.davlatobod.uz
Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланади

1️⃣ Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этилади, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотлар янги поғонага кўтарилади.

2️⃣ Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти бўлади.

3️⃣ Миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш устувор вазифаларидан бири бўлади.

4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритилади, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади.

5️⃣ Маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади.

6️⃣ Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси каби умумбашарий муаммоларга ечим топиш долзарб бўлиб қолади.

7️⃣ Мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолади.

www.davlatobod.uz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришиши (инаугурацияси)га бағишланган қўшма йиғилишида Наманган, Фарғона ва Андижон вилояти ҳокимлари ҳам иштирок этишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимаси Гулчеҳра Низамова 5 ноябрь куни «Йилнинг энг яхши ижтимоий ходимаси» Республика кўрик танловида иштирок этиб фахрли 3-ўринни эгаллади.

Давлатобод тиббиёт марказларида фаолият олиб бораётган ходимлар энг илғор технологиялар, билим, тажриба ва салоҳиятини тўлиқ ишга солиб ишлашяпди. Низамованинг ютуғи бунинг ёрқин далилидир.

Гулчеҳра Низамовага омад ва ишлари, ютуқлари бардавом бўлишини тилаймиз. Зеро, «Тиббиётга эътибор, соғлом ҳаёт пойдеворидир»

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
🌦 #Об_ҳаво

7 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот


Бугун – 7 ноябрь куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража илиқ 1 даража совуқ, кундузи 8–12 даража илиқ бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.

Бунда ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим.

📝 Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаблари рад этилган тақдирда, бунинг сабаби иш берувчи томонидан ёзма шаклда маълум қилиниши керак.

🧾 Рад этиш сабаблари маълум қилинмаган тақдирда, ходим ушбу ҳолат бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
«Долзарб 40 кунлик» акция доирасида Давлатобод туманида манзарали дарахтлар экилмоқда.

Бугун эрта тонгдан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари иштирокида "Орзу" маҳалласида дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди. Унда аҳоли вакиллари фаол қатнашиб, манзарали ва фойдали дарахтлар экишди.

Малумот учун, ушбу акция доирасида Наманганда 15 миллион туп манзарали ва фойдали кўчат экиш режалаштирилган.

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳам манзарали дарахтлар экишда фаол катнашяпти

Бугун эрта тонгдан бошлаб юборилган дарахт экиш ишларида манзарали ва фойдали дарахтлар экилди. Бунда МФЙ ходимлари хам уз хиссаларини кушиб, колганларни акцияда фаол иштирок этишга чакиришди.

Малумот учун, ушбу акция доирасида Наманганда 15 миллион туп манзарали ва фойдали кўчат экиш режалаштирилган.

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Наманганда улоқ (кўпкари) мусобақаларидан фоторепортаж.

Ҳотам Мамадалиев фотосуратлари