Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект технологиялари ва телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию технологий искусственного интеллекта и телекоммуникационной сферы.

#Mirziyoyev #taqdimot #IT #suniyintellekt

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“MAHALLA-KENGASH-SENAT”

Mahallalardagi muammolarni hal etishda mahalliy Kengash ҳамда «mahalla yettiligi»ning o‘zaro hamkorligini yo‘lga qo‘yish yuzasidan amaliy seminar tashkil etildi.
Seminarda viloyat Kengashi deputatlari X.Zayniddin, M.Alixanov, tuman Kengashi deputati T.Boydedayev hamda viloyat Kengashi kotibiyati mudiri T.Gapparov ishtirok etdilar.
32-Davlatobod saylov okrugi misolida mahalliy Kengash deputatlari va «mahalla yettiligi»ning 8 ta yo‘nalish bo‘yicha o‘zaro hamkorlik yuzasidan 11 ta bosqichdan iborat sxema ishlab chiqilgan va tasdiqlandi.
Seminar yakunida mahalla yettiligi vakillariga hamkorlik bo‘yicha taqdimoti bilan tanishtirildi.

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti
Байрам кунлари Давлатобод туманида айрим йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Давлатобод туманида “Янги йил” байрами тадбирлари доирасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

2024-йил 31-декабр куни соат 18:00 дан 1-январ куни 02:00 гача қуйидаги йўналишларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

Туман марказидан ўтувчи “Ислом Каримов” кўчасининг “Қалъа” чоррахасидан “Пахлавон” чоррахасигача;
“Ислом Каримов” - “Ғирвонсой” кўчалари кесишмасидан “Ғирвонсой” - “Ғалаба” кўчалари кесишмасигача;
“Пахлавон” чоррахасидан “Олмос” чоррахасигача.

Ҳайдовчилар ва фуқаролардан мазкур чекловларни инобатга олган ҳолда ҳаракат режаларини тузишларини сўраймиз. Йўлларда хавфсизлик ва тартибни таъминлаш учун ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, келгусида ҳаракат қайта тикланади.

Юқоридаги илова суръатдан ҳаракат чекланиши схемасини кўришингиз мумкин.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 28 декабрь куни айрим жойларда туман тушади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 28 декабрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади. 

▫️Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади. 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Наманган: Туризм салоҳияти

Жорий йилнинг ўтган даврида Наманган вилоятига 510 минг нафар хорижий ҳамда 3,6 млн. маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Туризм хизматлари экспорти 190,8 млн. долларни ташкил этди.

Сўнгги 5 йил давомида вилоятда 300 дан ортиқ халқаро фестивал ва маданий тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, 63-халқаро "Гуллар фестивали" доирасида дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан 210 минг нафардан зиёд хорижий сайёҳ ташрифи кузатилди.

Жорий йил Фарғона водийсида биринчи бўлиб, Нанай ҳамда Чодак қишлоқларига "Туризм қишлоғи" мақоми берилди.
Наманганда Қорбоболар Паради!

Наманган шаҳрида унутилмас байрам тадбири – Қорбоболар ва Қорқизлар иштирокида “Қорбоболар Паради” ташкил этилди. Ушбу кўтаринки руҳда ўтган тадбирда уч юздан ортиқ Қорбобо ва Қорқизлар тадбирга жам бўлишди.

Тадбир давомида болажонлар ва катталар учун қизиқарли кўнгилочар дастурлар ҳам ташкил этилди.
лишди.

Байрамона либослар кийган Қорбоболар кўчаларда юриб, шаҳар аҳолисига қувонч улашишди. Ҳар бир иштирокчи совғалар улашиб, Наманганликларни Янги йил байрами билан табриклашди.

Мазкур тадбир шаҳар аҳолисига чинакам байрам кайфияти улашиб, янги йилни қувонч билан кутиб олишга замин яратди.

Наманганда бундай ёрқин ва хушкайфиятли тадбирлар давом этади!

Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси ахборот хизмати.