Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.86K subscribers
95.3K photos
6.94K videos
62 files
13.9K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
🔥 Ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!

⚡️ Ёнғин хафсизлигида қоидаларига риоя қилинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг Ўзбекистон халқи манфаати йўлидаги машаққатли сиёсий меҳнати;
- Озиқ-овқат хавфсизлигига ва она табиатимиз тақдирига дахлдор масалалар муҳокама этилган йиғилиш тафсилотлари;
- Фарзандларимиз ахлоқи ва тарбияси масаласида сусткашликка йўл қўйиш – жуда қимматга тушиши мумкинлигини асло унутмаслик лозим.


Кўрсатувни бугун, 30 ноябрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 1 декабрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
#Об_ҳаво

1 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, Наманган вилояти бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
#Инфографика
Энерготежамкорлик воситалар билан йилига қанча маблағингиз тежалишини хисоблаб кўрганмисиз?
🔰 1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни

▫️Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни 1988 йилдан бери ҳар йили 1 декабрда ОИТВ инфекцияси тарқалиши натижасида юзага келган ОИТС пандемиясидан хабардорликни ошириш ва касалликдан вафот этганларнинг хотирасига бағишланган халқаро кундир.

Бу кунни белгилаш ғояси биринчи марта 1987 йил август ойида Женева (Швейцария)даги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ОИТС бўйича глобал дастурининг икки жамоатчи ахборот ходими Жеймс Бунн ва Томас Неттер томонидан ўйлаб топилган.
Хабар

Шаҳар бош иншооти тармоғида носозлик юзага келганлиги сабабли, Дўстлик магистрал тармоғида таъминот вақтинча тўхтатилади. Шу муносабат билан Давлатобод туманининг қуйидаги маҳаллаларда сув таъминоти вақтинча узилади:

Давлатобод
Янги Тонг
Истиқлол
Умид
Тўқувчи
Халқлар Дўстлиги
Ровустон
Элoбод
Ирвaдон
Гулобод


Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз. Таъминот тикланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
Давлатобод туманида “Яшил макон” доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди

Юртимизда кенг кўламда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида табиатни асраш ва экологияни яхшилаш мақсадида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Давлатобод туманидаги 58-сонли умумий ўрта таълим мактабида кўчат экиш тадбири ўтказилди. Ушбу хайрли ташаббусда Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Қ.Исаев, бошқарма вакили О.Боймирзаев ҳамда мактаб директори З.С.Паттаев иштирок этди.

Тадбир давомида мактаб ҳудудида 20 дан ортиқ бодом ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу каби экологик акциялар нафақат атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ҳисса қўшади, балки ёш авлоднинг табиатга меҳр-муҳаббатини оширишга хизмат қилади.

"Яшил макон" ҳаракати доирасидаги тадбирлар давом этмоқда...

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
"Яшил макон" акцияси доирасида оммавий дарахт экиш тадбири ўтказилди

Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон" боғида "Яшил макон" умумхалқ дарахт экиш акцияси доирасида навбатдаги тадбир уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Мазкур тадбирда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда экологик муҳитни яхшилаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган "Яшил макон" акциясининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. У ўз нутқида ушбу ташаббус келажак авлодлар учун барқарор экологик муҳит яратишдаги муҳим қадамлардан бири эканини таъкидлади.

Тадбирда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этиб, "Янги Ўзбекистон" боғида бир ярим мингдан зиёд манзарали дарахт кўчатларини экишди.

Бу каби акциялар табиатни асраш, шаҳар ва туманларимизни ободонлаштириш йўлида катта ҳисса қўшмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh