Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.74K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"ŞEFFAF PLAST" kompaniyasi ishga qabul qiladi!

Mavjud yo‘nalishlar:

-Polipropilen quvurlar va fitinglar ishlab chiqarish
-Oqava suv quvurlari va fitinglar ishlab chiqarish
-Boshqa ishlab chiqarish yo‘nalishlari


Bo‘sh ish o‘rinlari:
Liniya operatori
Muhandis
Qadoqlovchi


Yosh cheklovi: 20–40 yoshdagi erkaklar

Ish haqi: kelishilgan holda

Manzil: Davlatobod tumani, Orzu MFY

Batafsil ma’lumot uchun:
📞 +998 88 497-87-57
📞 +998 97 725-11-33
📩 @seffaf1133
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Яқин келажагимиз қиёфасини кўзгудагидек намоён этган ҳафта. Президент Шавкат Мирзиёев уч кун давомида парламент йиғилишларида муҳим дастурий нутқлар сўзлади;
- Ўзбекистон етакчисининг Ўзбекистон халқи манфаати йўлидаги машаққатли сиёсий меҳнати;
- Бир ҳафта давомида дунёдаги иккита нуфузли нашр Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этди.


Кўрсатувни бугун, 23 ноябрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 24 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташрифи: яшил маконларни кўпайтириш, индустриал тараққиётни жадаллаштириш ва одамлар фаровонлигини ошириш йўлида

Визит Президента: по пути расширения зеленых пространств, ускорения индустриального развития и повышения благополучия людей

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🌤 ☀️ Наманганда 24 ноябрь куни 13 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 24 ноябрь, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  
Yonayotgan yog‘ni aslo suv bilan o‘chirmang!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

- Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди;

- Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:

- Баходир Низамович Курбанов освобожден от должности министра обороны Республики Узбекистан и назначен на должность председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан;

- Шухрат Гайратджанович Халмухамедов освобожден от должности первого заместителя министра обороны Республики Узбекистан – начальника Генерального штаба Вооруженных Сил Республики Узбекистан и назначен на должность министра обороны Республики Узбекистан;

- Абдусалам Абдумавланович Азизов освобожден от должности председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан и переведен в распоряжение секретариата Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X
💬 Менга тўланаётган нақд пул кўринишидаги пенсиямни пластик картага ўтказмоқчиман, пенсиямни қайси банк пластик картаси орқали олишим мумкин?

🖥 Пенсионерлар пенсия тўловларини банк пластик карталари орқали амалга ошириш учун исталган тижорат банкини танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Яъни, пенсионер банкнинг уйига яқин жойлашганлиги, банкнинг хизмат кўрсатиш сифати ёки бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда банк пластик картасини очиш учун ўзига энг қулай банкни танлаши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Яна бир тоифа абитуриентларга ўқишга киришда тавсиянома бериладиган бўлди

▫️«Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаганларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

Янги меъёрларга кўра, ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида «Жасорат мактаби» фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, «Жасорат мактаблари»да математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Бундан ташқари, ўқиш учун ўқувчиларни саралаш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. «Жасорат мактаблари»да робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шу тариқа, ушбу мактаб ўқувчилари ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
Қайд этилишича, таълим ташкилотларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда «Турон» мактаб театри танлови ўтказиб борилади.
🌤 ☀️ Наманганда 25 ноябрь куни 15 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 25 ноябрь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  
Давлатобод туманида кунлик масалалар бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун Давлатобод туман ҳокимлигида туман ҳокими бошчилигида кунлик долзарб масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман иқтисодиёт котибияти, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, тумандаги банк вакиллари ҳамда барча ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Кун тартибида маҳаллий солиқларни тўлаш, муаммоли кредитларни тезкор ундириш, қуёш панелларини ўрнатиш, аҳолини бандлик билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш дастурлари ва микролойиҳаларни шакллантириш ва ишга тушириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим кўрсатмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Давлатободда иссиқлик тизимини модернизация қилиш: амалий ишлар ва аҳоли билан мулоқот

Давлатобод туманида иссиқлик таъминотини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда нафақат янги қувватларни ишга тушириш, балки аҳолига тушунтириш ва тарғибот ишларини йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумот учун, тумандаги РК-2 қозонхонасининг қурилиши ва тармоқлар тортиш ишлари изчил давом этмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг", "Истиқлол" ва "Давлатобод" маҳаллаларида жойлашган 198 та кўп қаватли уй, 8752 хонадон, 26 136 нафар аҳоли ҳамда 14 та ижтимоий объект қамраб олинади.

Энергия самарадор иссиқлик тизимини жорий этиш ва аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида туман ҳокими раҳбарлигида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳар бир хонадон учун индивидуал таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу таклифларда марказлашган, тежамкор иссиқлик манбаига уланишнинг афзалликлари тушунтирилмоқда.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминотини тиклаш ва янги тизимни қуриш жараёнлари ҳақида аҳолига аниқ маълумотлар бериляпти. Бунда иссиқлик батареяларини ўрнатиш ҳамда янги тизим имкониятлари ҳақида батафсил тушунтиришлар ўтказилмоқда.

Бажарилаётган ишлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғофуржон Жамалов ва Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев ушбу ҳудудда бўлиб, лойиҳа доирасидаги ишлар билан яқиндан танишиб, келгусидаги вазифалар юзасидан кўрсатмалар бердилар.

Бу каби лойиҳалар нафақат туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh