Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.76K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Davlatobod tumanida Yoshlar ishlari boʻlimi tomonidan “Yilning eng namunali mahalla yoshlar yetakchisi” tanlovining tuman boshqichi yakuniga yetdi

💐Qizg'in baxs-munozaralar ostida o'tgan tanlovning yakunida g'olib va sovrindorlar tuman bo’limi tomonidan diplom va esdalik sovg'alari bilan taqdirlanishdi.

🧾 Yoʻnalishlar kesimida g'olib bo'lgan yoshlar yetakchilari, tanlovning viloyat bosqichiga yoʻllanmani qoʻlga kiritishdi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari |Oliy ta'lim muassasalarining davlat va nodavlat sektorlar bilan hamkorligi.14.11.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE
Наманган тўқимачилик саноати институтида "Талабалар куни" кишонланди

Наманган Тўқимачилик Саноати Институтида 17-ноябр куни "Талабалар куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни институт ректори, профессор Қурбанали Холиқов очиб, талабаларни билим олишга, маънавий юксалишга ва жамиятдаги ўринларини чуқурроқ англашга чорловчи нутқ сўзлади.

Тадбир давомида институтнинг Идеал Қувноқлар ва Зукколар жамоаси ижросидаги чиқишлар, шунингдек, “Қирмизи олма” ва “Тоғли куёв” номли саҳна асарлари томошабинлар эътиборини жамиятдаги долзарб мавзуларга қаратди.

Бундан ташқари, талабаларнинг “Авангард” мода кўринишлари ҳам тақдим этилди. Уларнинг замонавий кийим ва инновацион дизайнлари ижодий ёндашувнинг ёрқин намунаси бўлди. Куй-қўшиқлар ва рақслар эса тадбир муҳитини янада кўтаринки қилди.

Тадбирни якунлар экан, проректор Жамшидбек Юлдашев барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, бундай тадбирлар талабаларнинг ижтимоий ва маънавий ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади.

Наманган тўқимачилик саноати институти матбуот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh