Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Давлатобод туманида аёллар учун сайёр қабул ўтказилди

Давлатобод туманида, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан аёллар ва қизларнинг мурожаатларини эшитиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Унда, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари М.А. Нурматова томонидан мурожаатлар тингланди.

Тадбирда аёллар асосан моддий ёрдам, даволанишга кўмак, уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, ҳуқуқий ёрдам, иш билан таъминлаш каби масалаларда мурожаат қилди. Ушбу мурожаатларнинг айримлари сайёр қабулнинг ўзида ҳал этилди.

Фуқаролар давлат раҳбарияти томонидан хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар ва кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини билдириб, ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari |Davlatobod tumanida"Yashil makon" umummilliy loyihasiga qizg'in tayyorgarlik ko'rilmoqda. 11.11.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE
Давлатобод туманида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Давлатобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида аҳолини экологик маданиятини ошириш ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Туманда жами 82 минг туп турли мевали, манзарали ва бутали дарахтларни экиш режалаштирилган. Лойиҳага 28 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, 24 та таълим муассасаси, 2 та олийгоҳ ва тиббиёт муассасаларидаги 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли жалб этилди.

Хусусан, лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир туманнинг "Шишак" маҳалла фуқаролар йиғинидаги қабристонда ўтказилган бўлиб, унда хайрия хашари ташкил этилди. Тадбирда Нуроний жамғармаси вилоят бўлими раҳбари И. Нажмиддинов бошчилигидаги вилоят нуронийлари жамоатчилиги, маҳалла нуронийлари, ёшлар ва жамоатчилик фаол иштирок этди.

Тадбир давомида "Яшил макон" ташаббуслари доирасида 50 туп манзарали, 30 туп мевали ва 15 туп бутали дарахт кўчатлари экилди. Қабристонда ўтказилган ободончилик ишлари юқори руҳда ўтди.

Шунингдек, ушбу ташаббус "Кексалар туризм ойлиги" доирасидаги тадбирлардан бири бўлиб, нуронийлар томонидан олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларининг давоми бўлди. Маҳаллаларнинг кўкаламзорлигини таъминлаш ва экологик ҳолатини яхшилаш борасида ушбу тадбир катта аҳамиятга эга бўлди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда COP29 Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев участвует в Саммите мировых лидеров COP29 в Баку

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Глобал саммитлар жаҳон етакчиларининг учрашув ва музокаралари учун муҳим майдон ҳисобланади. Бокудаги COP29 саммити ҳам бундан мустасно бўлмади.

Суратларда: Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Озарбайжон парламенти Раиси Соҳиба Гафарова, ФИФА президенти Жанни Инфантино билан норасмий суҳбатлар ўтказди.

Бугун ва эртага давлатимиз раҳбари ўндан ортиқ муҳим учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Глобальные саммиты являются важной платформой для встреч и переговоров мировых лидеров. Не стал исключением и саммит COP29 в Баку.

На кадрах: Президент Шавкат Мирзиёев провел неформальные беседы с Президентом Турции Реджепом Тайипом Эрдоганом, Премьер-министром Великобритании Киром Стармером, Премьер-министром Пакистана Шахбазом Шарифом, Председателем парламента Азербайджана Сахибой Гафаровой, президентом ФИФА Джанни Инфантино.

Сегодня и завтра ожидается проведение главой нашего государства более десяти важных встреч и переговоров.

Facebook|Instagram|X