Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.76K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mol_mulk_soligʻi

"Bolalar" guruhi solisti Tohir Sodiqov soliqlarni o‘z vaqtida to‘lash naqadar ahamiyatli burch ekanligi to‘g‘risida yurtdoshlarimizga murojaat yo‘lladi.

Aziz vatandoshlar!
Mol-mulk va yer solig‘ini 15-oktabrga qadar to‘lashni unutmang.

📱Jismoniy shaxslar soliqlarni “Soliq” mobil (Android yoki iOS) ilovasi orqali ham to‘lashlari mumkin.

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ ЭРТАГА ФУТБОЛ!

🔵 “НАВБАҲОР” 🆚 “СЎҒДИЁНА” 🟡


🏆 |Ўзбекистон Суперлигаси. 20-тур.
🗓 | 26.09.2024 (пайшанба)
🏟 | “Марказий” стадиони. Наманган
⌚️| 18:30
🔘|Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Никита Афиногенов, Амир Галеев, Рустам Чориев;
🔘|VAR ҳаками: Найим Қосимов;
🔘|АVAR: Ришат Нугманов;
📝| Назоратчи: Марат Исмоилов;
⚪️ |Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Бироздан сўнг Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бошланади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қулайлик экспорт салоҳиятини оширади

Ўзбекистоннинг “Учқўрғон” ва Қирғизистон Республикасининг “Кенсай" назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятининг қайтадан йўлга қўйилиши нафақат Наманган ва қўшни давлатнинг Жалолобод вилоятлари аҳолиси учун қулайликдир, балки бутун Фарғона водийсида ташқи савдо юклари ҳаракатида янги даврни бошлаб беради.

Шунингдек, хорижий ва миллий ташувчилар учун энг қисқа ва қулай йўналиш орқали водий вилоятларидан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларининг нафақат чегарадош, балки хорижий давлатларга экспорти янада тезлашади.

Наманган вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Инсон капиталини ривожлантириш мамлакатимиз барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

Бу борада сўнгги саккиз йилда мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 74 фоизга оширилди. Янги мактаблар қурилиб, қўшимча 800 мингта ўқувчи ўрни яратилди. Олий ўқув юртлари сони 200 дан ошиб, қамров 9 фоиздан 38 фоизга етди.

Ўзбекистон келгуси 3-4 йилда мактабгача таълим қамровини камида 80 фоизга етказишни мақсад қилган. Бунинг учун хусусий сектор билан бирга 240 минг ўринли боғчалар барпо этилади.

Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида ҳар йили барча шаҳар ва қишлоқларда энг илғор стандартларга мос келадиган 100 тадан янги мактабларни ишга тушириш режа қилинган. Бунга келгуси йилларда 2 миллиард доллар инвестиция киритилади.

Президент таълимдаги лойиҳаларни халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналиши сифатида белгилаб олишни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда энергетика, сув, транспорт, IT ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш учун йиллик эҳтиёж ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизига тенг.

Шу маънода, Президент бугунги анжуман “Барча учун барқарор инфратузилма яратиш” мавзусида ўтказилаётгани олқишлади.

Бу борада халқаро молия ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, катта тажриба орттирилди. Бунинг натижасида ушбу соҳаларга хусусий сектор фаол кириб бормоқда.

Ўзбекистонда 2030 йилгача 30 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича катта дастур қабул қилинган.

Хусусан, “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари, “Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади.

Республиканинг 6 та халқаро аэропортини модернизация қилиш давлат-хусусий шерикликка берилади.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, келгуси беш йилда электр, сув ва газ тақсимлаш тармоқларини бошқариш хусусий операторларга ўтади. Масалан, Самарқанд вилоятининг электр тармоқларини бошқарувга олиш бўйича ўтказиладиган тендерга 50 дан зиёд хорижий нуфузли компаниялар ўз қизиқишини билдирди.

Шу билан бирга, бизда ҳар йили 100 мингдан зиёд хонадонли уй-жойлар қурилмоқда. Масалан, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Андижон каби йирик шаҳарлар ҳамда қолган вилоятлар марказларига йўлдош “Янги Ўзбекистон” шаҳарчаларини қуриш бўйича катта лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ўрта шаҳарларни ривожлантириш бўйича 200 миллион долларлик, қишлоқ жойларидаги инфратузилмани яхшилаш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳалар Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда бошлаганганини алоҳида эътироф этди. Банк ва бошқа ҳамкорлар билан бундай инфратузилмавий лойиҳалар янада кенгайтирилишига ишонч билдирди.

Facebook|Instagram|X
🔰 Алимент тўловлари 15 фоизгача ошади

▫️МИБнинг маълум қилишича, алимент ундируви 2024 йил 1-сентябрдан бошлаб, қарздорнинг нафақасига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга, 1 октябрдан бошлаб, қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга, хусусий сектор ва буджет ташкилотларида фаолият юритувчи қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори эса 10 фоизга ошади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 октябрдан ишсиз алимент тўловчилар томонидан тўланадиган алимент миқдори ҳам ўртача 10 фоизга ошади.

☑️ Маълумот учун: агар алимент тўловчи шахс ишламайдиган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Давлатобод тумани маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Давлат раҳбарининг 2024 йил 11 сентябрдаги видеоселектор йиғилишидаги топшириқлари юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимининг ўринбосари У.Жалалов томонидан Орзу маҳалласида масъул маҳалла еттилиги ҳамда тегишли ташкилот ходимлари иштирокида тумандаги бириктирилган хонадонларда яшовчи фуқароларнинг турмуш шароити ва бандлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида ушбу оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш орқали даромадини ошириш, молиявий ресурсларни иқтисодий ҳолати танг оилаларга йўналтириш имкониятлари жойида кўриб чиқилди, шунингдек, уларнинг ижтимоий муаммолари ва келажакдаги режалари юзасидан суҳбатлар ўтказилди ҳамда керакли ёрдамлар кўрсатилди.

Ўрганишлар якунига кўра тегишли вазифалар белгилаб олинди.
..

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM