Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.84K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашди ва уларга давлат мукофотларини топширди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 28 августа встретился с победителями и призерами XXXIII летних Олимпийских игр и вручил им государственные награды.

#Mirziyoyev #marosim #olimpiyachilar #taqdirlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Париж Олимпиадасида иштирок этган спорт делегациямизни тарихий ғалаба билан яна бир бор табриклади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари олимпиячиларнинг ота-оналарига халқимиз номидан алоҳида миннатдорчилик билдирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олимпия медаллари, мамлакатнинг спорт оламида эришаётган ютуқлари давлатнинг умумий ривожланиш ва инсоний тараққиёт даражасини билдиради

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Тақдимотга_марҳамат

Намангандаги саноат ва сервис соҳасида хизмат кўрсатувчи ишбилармонларни тақдимотга таклиф этамиз!

Бугун соат 18:00 да Янги Наманган тумани Чортоқ шимолий айланма йўли, “Тараққиёт” кичик саноат зонаси ҳудудида “Саноат ва сервис” хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилиш бўйича лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Лойиҳага кўра ушбу ҳудудда Автомобилларга сервис хизматларни бир жойга жамлаган замонавий комплекс ташкил қилиш режалаштирилган.

Агар сиз ҳам шу соҳада фаолият юритсангиз ва ўз хизмат жойингизга эга бўлиш ҳаракатида бўлсангиз тақдимотда қатнашинг ҳамда ўзингизни қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлган ҳолда ҳокимлик расмийлари ва мутасаддилар билан фикр алмашинг!

Тақдимотда иштирок этинг, фаолиятингиз учун жойга эга бўлинг!

Манзил: Янги Наманган тумани, шимолий айланма йўли, “Соҳил” маҳалласи, “Тараққиёт” кичик саноат зонаси.

Мўлжал: Машад қабристонидан ўтганда ўнг тарафдаги жой

Мурожаат учун: 94-300-70-06

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
Davlatobodda uchinchi "Ustozlar milliy forumi" o’tkazildi

♻️“Yangi O'zbekiston maktab ostonasidan boshlanadi” shiori ostidagi 92-sonli umumiy o‘rta talim maktabida tashkil etilgan forumda 336 nafar eng ilg‘or o‘qituvchilar ishtirok etdi.
♻️Kechada so'z olgan tuman hokimining o‘rinbosari Eldorbek Mamatqulov barchani mamlakatimiz mustaqilligining 33 yillik bayrami bilan qutlab, o‘tgan o‘quv yilida ta’lim sohasida erishilgan natijalar va qo‘lga kiritilgan yutuqlarni e’tirof etdi.
♻️Tadbir davomida ta’lim rahbarlarining mas’uliyati va tashabbuskorligi, tizimda faoliyat yuritayotgan pedagog xodimlarning kasbiy mahoratlarini yanada oshirish, ilg‘or tajribalarini targ‘ib qilish, o‘quv dasturlari va darsliklardagi yangiliklarni tizim xodimlariga yetkazish hamda yangi o‘quv yilida ta’lim - tarbiya sifatini yanada yaxshilash borasida muhim va ustuvor yo‘nalishlar belgilab olindi.
♻️Bir qator ilg'or o'qituvchilar tashakkurnoma va esdalik sovg'alari bilan taqdirlandi.
🖐Matonatli yoshlarni volontyorlikka chorlaymiz!

Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi hamda Volontyorlar assotsiatsiyasi tomonidan respublikamiz bo‘ylab favqulodda vaziyatlarda qutqaruvchi volontyorlar otryadlari tashkil etiladi.

Otryad a’zolariga favqulodda vaziyatlarda jabrlanganlarga yordam ko‘rsatish, odamlar hayotini asrab qolish, birinchi yordam ko‘rsatish va zilzila bilan bog‘liq vaziyatlarni bartaraf etish bo‘yicha amaliy hamda nazariy bilimlar beriladi.

📝 Hoziroq ro‘yxatdan o‘ting va volontyorlar safida bo‘ling! 

Qutqaruvchi volontyorlar otryadi to‘g‘risidagi nizom bilan quyidagi havola orqali tanishishingiz mumkin.
Энергия самарадорлигини ошириш ва тежамкорлик тарғиб этилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими масъуллари ва давлат ижрочилари томонидан истеъмолчиларда энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энергия тежовчи замонавий технологияларнинг афзалликлари ҳақида жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. 

Жумладан, "Юксалиш", "Орзу", "Қуйи Ровустон" каби маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда энерготежамкор газ жиҳозларини ўрнатиш ва унинг самаралари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритишди. Шунингдек, қуёш панеллар ўрнатиш ва унинг афзалликлари ҳақида аниқ мисоллар орқали тушунтириб ўтишмоқда.  

Ўз ўрнида давлат ижрочилари тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналарда энерготежамкор газ жиҳозлари, қуёш паннелар ўрнатиш орқали тежамкорлик ва самарадорлик юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказишмоқда.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда...

МИБ Наманган вилоят бошқармаси