Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.98K subscribers
93.1K photos
6.69K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Давлатобод тумани “Маданият маркази”да меҳнат ярмаркаси ташкилланди.

Давлатобод туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Маданият маркази”да тумандаги ишсиз ҳамда банд бўлмаган ёшлар, аёллар, ташқи миграциядан қайтган фуқароларга туман прокуратураси билан ҳамкорликда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан “Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

Сайёр қабулда касб-хунарга ўқитиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, субсидия асосида асбоб-ускуна олиш, ишга жойлаштириш каби масалалар бўйича жами 65 та мурожаат келиб тушди. Қабул давомида 40 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Бундан ташқари ярмарка давомида тумандаги йирик тўқимачилик ва тикувчилик корхоналари, кичик бизнес субъектлари ҳамда корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш иш ўринлари бўйича иштирок этишди. Унда туманда фаолият юритаётган 15 та корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес субъектларининг ўзларида мавжуд бўлган 850 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Меҳнат ярмаркасида иш билан банд бўлмаган, уюшмаган ишсиз ёшлар ва аёллар, ташқи мехнат миграциясидан қайтган 65 нафар фуқаролар қатнашди. Ўтказилган ярмаркада улардан 40 нафарига ўзлари танлаган касб мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларга йўлланма асосида ишга юборилди. 2 нафар фуқарога тикув машинаси берилди, 1 нафар фуқарога мотокультиватор берилди, 8 нафар фуқарога қонун талабларига асосан тушунтиришлар ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди. 4 нафар фуқарога кредит олишга ёрдам берилди, 6 та фуқароларга касб-хунарга ўқитиш бўйича “Мономарказ”га йўлланмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Консультативной встрече глав государств Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в шестой Консультативной встрече глав государств Центральной Азии, состоявшейся в городе Астане.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Maslahatuchrashuvi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевга Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Фахрий нишони топширилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Бугунги сессия ишига Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, сиёсий партия вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Кун тартибидаги биринчи масала Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.

Иккинчи масала - Давлатобод тумани «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Яшил боғ» ташкил этиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилиниб, муҳим қарорлар қабул қилинди.

Сессия ишини онлайн кўриш учун 👉https://www.facebook.com/davlatobod/videos/910645351106170

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM