Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.44K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Президент экспортни кўпайтириш учун янги уруғ навларини ўзимизда яратишимиз кераклигини таъкидлади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Хитой ва Туркия тажрибаси асосида қишлоқ хўжалигида уруғчилик тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиб, экинлар ген банкини кенгайтириш чораларини ишлаб чиқиш топширилди. Ушбу ишларга 24 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, туманларда 75 минг гектар самарасиз боғлар борлиги, ҳар йили 1 минг гектардан боғни тиклаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада янги тизим жорий қилиниб, унга кўра ҳокимликлар саноатлашган боғларни яратиш учун буюртма беради, лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга 30 йилга ижарага беради.

Саноатлашган боғларни яратиш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар ажратилади.

Мутасаддиларга 75 минг гектар самарасиз боғлар ҳамда 100 минг гектар паст ҳосилли пахта, ғалла ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Пахта-тўқимачилик кластерларининг молиявий барқарорлиги билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Уларга берилган имтиёзли кредит муддати 2025 йил 1 апрелгача узайтирилиши белгиланди.

Ўтган йили пахта етиштириш учун олинган кредитни муддатида тўлиқ қайтарган кластерларга имтиёзли кредитнинг 8 фоизи қайтарилади.

Бу йил пахта хариди учун имтиёзли кредит кластерларнинг ип-йигирув корхоналарига берилади.

Кластерлар сотиб олинган пахта тозалаш заводи қийматининг камида 35 фоизини тўласа, бу мулкни гаровга қўйишга рухсат берилади.

Мутасаддиларга чуқур таҳлил қилиб, иқтисодий самарасиз, молиявий мажбурияти юқори бўлган кластерлар мақомини қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Йил бошидан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни молиялаштиришга 1 триллион 115 миллиард сўм йўналтирилди.

Бу ўз самарасини бериб, корхоналар тўлиқ қувватда ишлашни бошлади. Ҳудудларга 5 минг 781 та техника етказиб берилди.

Ҳокимларга унумдорликни ошириш учун пахта, мева-сабзавотчиликда механизация даражасини 50 фоизга етказиш топширилди.

Бунинг учун йил охиригача фермер ва деҳқонларни яна 6,5 мингта техника билан таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда комплекслар раҳбарлари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди.

Facebook|Instagram|X
#cybermonth #maslahat #cyber_102

Наманган вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” давом этмоқда.

17-июль “Зарарли ҳаволалар ва ёлғон (фейк) хабарлардан огоҳ бўлиш” куни

Тавсияларимизга амал қилинг!

Ижтимоий тармоқда тарқатилаётган расм ва видеоларга эътиборли бўлинг, ҳозирги вақтда исталган воқеани компьютер ёки суний интеллект ёрдамида ясаш мумкин (монтажда қўйилган расм ва видеоларга эътиборли бўлинг).

Сизга юборилган хабар расмий эканлигига ишонч хосил қилинг, бирор бошқа жойда ҳам эълон қилинганлигини текширинг, агар бундай бўлмаса шошилмаслик керак;

Хабарни охиригача ўқинг. Баъзида эътибор тортиш учун сарлавҳаларда воқелик бўрттириб ёки бузиб кўрсатилиши мумкин;

Ҳаволаларни текширинг. Бирон хабарни бошқа ҳаволалар орқали ҳам қидириб кўринг, бир неча манбадан олинган маълумотларни солиштиринг;

Холис бўлинг. Маълумотнинг чин ёки ёлғонлигини сизга ёққан-ёқмаганлиги, манфаатингиз юзасидан ҳал қилманг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инфографика
Наманган вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми қанчага ўсди?

📊 2024 йилнинг январь-июнь ойларида Наманган вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 23,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2023- йилнинг мос даври билан таққослаганда 7,0 % га ўсди.

📉 ЯҲМ дефлятор индекси 2023- йилнинг январь-июнь ойлари нархларига нисбатан 111,7 % ни ташкил қилди.

👨‍👩‍👧 Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 7 млн 597,2 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2023 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,6 % га юқоридир.

♻️ Иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҲМ ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари:

🏭 Саноат - 109,8 %
Хизматлар - 108,8 %
🏗 Қурилиш - 108,1 %
🏕 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги -103,3 %ни ташкил этган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Наманган вилоятининг қўшган ҳиссаси 4,1 % га тўғри келган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mening yurtim telekanalining 10 yilligi munosabati bilan 20-iyul kuni Davlatobod tumanidagi "Afsonalar vodiysi"da soat 19:30 da Mega shou bo‘lib o‘tadi. Barchani yulduzli oqshomga taklif etamiz!
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу обеспечения темпов экономического роста в регионах и отраслях в первом полугодии, а также обсуждению приоритетных задач до конца года.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #vazifalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Жорий йилнинг 16 июль куни Давлатобод туманида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва вилоят сектор раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда Давлатобод туман ИИБ Пробация гурухи хисобида турган назоратдаги шахслар билан учрашув хам бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ИИБ Пробация хисобида турган назоратдаги шахсларнинг мурожатлари кўриб чиқилди ва ушбу мурожаатлар вилоят сектор раҳбарлари томонидан ўрганилиб, 5 нафар назоратдаги шахсни мурожаати ижобий хал этилди.

Учрашувда давомида назоратдаги шахсларга ҳозирда қонунчиликка киритилган ўзгаришлар, назоратдаги шахсларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_Кубоги

Наманганда "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" мусобақалари бўлиб ўтди

Футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказилган мусобақалар ёшларнинг чинакам спорт байрамига айланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#100savolga_100javob

30-savol:
O‘qishni ko‘chirish uchun qanday hujjatlar tayyorlashim kerak?

➡️ Javob bilan matnli shaklda tanishing
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Янги Наманган шаҳарчаси” қурилиш жараёнларини муҳокама қилди.

Давлатобод туманида барпо этилаётган янги шаҳарчага 1203 гектар ер майдони ажратилган. Хозирда қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

"Янги Ўзбекистон боғи"да бўлиб ўтган муҳокамада вилоят ҳокими дастлаб аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Шаҳарча лойиҳасида иштирок этаётган қурувчилар билан суҳбатлашиб, қурилиш жараёнларида учраётган муаммолар эшитилди, мутасаддиларга уларни бартараф этиш ва кўмак кўрсатиш кўрсатмаси берилди.

Шунингдек, шаҳарча таркибига кирувчи боғ қурилиши ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими боғ ичидаги дам олиш масканлари, болалар майдончалари лойиҳаларини кўздан кечириб, ички имкониятлардан келиб чиқиб, аҳолига қулайлик яратиш масаласига эътибор қаратди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM