#халқаро_ҳамкорлик
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациямизнинг Хитой Халқ Республикасига навбатдаги ташрифи ҳам самарали бўлди
Бугун вилоятимиз раҳбари Пекин шаҳрида Хитойда ишлаётган ва таълим олаётган Ватандошлар билан учрашди.
Самимий руҳда ўтган мулоқот давомида ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан чет элда ишлаётган Ватандошларимиз, уларнинг оила-аъзоларига қаратилаётган ғамҳўрлик, хорижда таълим олаётган ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратилаётгани ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, янги тизим- "маҳалла еттилиги", унинг олиб бораётган фаолияти ҳақида тўхталиб ўтилди.
Мулоқотда чустлик Дилсора Мирзааҳмедова сўзга чиқиб, Пекиндаги нуфузли Олий таълим муассасида доцент экани, бугун Хитой тилига тобора талаб ортиб бораётгани, Намангандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида Хитой тилига сифатли ўқитиш муҳимлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.
Вилоят ҳокими ўз навбатида Наманган ва наманганликлар бу ерда ишлаб, таълим олаётган ёшларимиздан фахрланишини, зеро ўрганилган замонавий билим ва ишдаги тажриба бир кун юртимиз ривожи учун ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди.
Учрашув бир пиёла чой баҳона ёзилган дастурхон атрофида давом этди. Ватандошлар вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган эркин мулоқот ва эътибордан самимий ҳурсанд бўлганликларини изҳор қилдилар.
Шунинг билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациямизнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи ўз ниҳоясига етди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

#online
Ташкилий масала кўрилди
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Унда бўшаб қолган Давлатобод тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган номзод таништирилди.
Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев залда ҳозир бўлган корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва фаолларга янги тайинланган ўринбосарнинг ёнида жипслашиб ишлаш, туманни ҳар томонлама ривожлантириш, хонадонлар ободлигини таъминлаш каби бир қатор вазифаларни таъкидлаб ўтди.
Сўзга чиққанлар фаолиятни яхшилаш бўйича таклифларини билдирдилар.
➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАЙИНЛОВ
Рахимов Сардор Бахтиёрович Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.
Сардор Рахимов 1987 йили Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Наманган муҳандислик педагогика институтининг «Касб таълими. Муҳандислик коммуникациялари қурилиши» факултетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2011 йилда “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси “Наманганшаҳаргаз” филиали 2-участкаси газ хўжалиги назоратчиси сифатида бошлаган.
Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиалининг 1-Наманган шаҳар участкаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Янги Наманган тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Сардор Рахимов, Давлатобод тумани ҳокимининг тегишли қарори билан, туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.