Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.76K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Куксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в резиденции «Куксарой» провел встречу с Генеральным секретарем Организации Объединенных Наций Антониу Гутерришем, пребывающем в нашей стране с официальным визитом.

#Mirziyoyev #uchrashuv #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#халқаро_ҳамкорлик

Наманган вилояти делегациясининг Шандонг провинцияси Тианжин шаҳрида навбатдаги манзили Tianjin Xinyu House Intellegent Manufacturing Co., Ltd бўлди.

Компанияга 1974 йилда асос солинган бўлиб, 2018 йилда юқори технология ва инновацияларга асосланган йирик компанияга айланди. Бу ерда интернет платформаси орқали лойиҳалаш, қурилиш, кўчмас мулкни харид қилиш ва сотиш каби хизматлар ягона платформаси яратилган. Платформага 5500 дан ортиқ қурувчи, 1200 дан зиёд архитектура хизматларини кўрсатувчи компаниялар қамраб олинган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов компания раҳбари билан учрашув давомида бугун Наманганда кенг қамровли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини таъкидлади. Аҳолига қулайлик яратиш учун уй-жой ва кўчмас мулк соҳасида хизматларни рақамлаштириш, электрон дастурларни соддалаштириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Ўзаро мулоқот якунида бу борада бир қатор келишувларга эришилди.  

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.