Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.33K subscribers
104K photos
7.78K videos
69 files
15.5K links
Download Telegram
#online

Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.


Халқ саломатлиги ва соғлом миллат генофонди ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида, давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Тиббий кўрик - инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбирдир. Тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.
Давлат хизматчиларининг ҳам тиббий кўрикдан ўтиши уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим аҳамиятга эга.

Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият олиб борадиган давлат хизматчилари  тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Замонавий тиббиёт кўпгина касалликларни даволаш имкониятига эга. Лекин, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонлигини унутмаслигимиз керак.

Зеро, Соғлик – бебаҳо бойлик!

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
👌21👍1🎉1
#online

Семинар давомида институтда яратилган шароитлар ўрганилди

Семинар давомида Наманган тўқимачилик саноати институтида хотин-қизларнинг нафақат таълим олиши, балки ҳунар ўрганиши учун яратилган шароитлар, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.

Тадбир иштирокчилари институтда қизларнинг ижодий ишлари, инновацион ғоялари ва уларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳунар ўрганган талабалар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифат ва бозордаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур жараёнлар хотин-қизларнинг таълим олиши билан бирга, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва меҳнат бозорида фаол иштирок этишига кўмак берувчи амалий имкониятларни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
2🎉1👌1
#online

Кейинги манзил Тўқувчи маҳалласидаги ҳуқуқ тартибот маскани.

Давлатобод туманининг Тўқувчи маҳалласида ташкил этилган ҳуқуқ тартибот масканида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришга қаратилган ишлар ҳамда маҳалла еттилигининг хисоботлари эшитилди.

Шунингдек Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилрабо Набиева томонидан жорий этилаётган янги тизимли ишлар ва эришилаётган амалий натижалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, семинарда аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлашда профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
2👍1🎉1👌1
#Online

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусида республика кўргазмали семинари бошланди.

Дастлаб Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов,  Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев кўргазмали семинар мақсад-моҳияти ҳақида тушунча бердилар.

Семинар иштирокчилари Уйчи тумани "Қумтепа" маҳалласидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👍4🔥1🤝1
#Online

1-халқаро "Наманган авто фестивали" автопаради бошланди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш, ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобил тюнинги саноатини ривожлантириш, автоишқибозлар учун янги имкониятлар яратиш мақсадида вилоятимизда 1-халқаро "Наманган авто фестивали" ўтказилмоқда.

Фестивални  50 дан зиёд ноёб автомобиллар карвони юриши бошлаб берди.


"Наманган халқаро аэропорти" олдидан старт олган автопарад  Наманган шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👍42👎1👌1
#Online

1-халқаро "Наманган авто фестивали" автопарадидан

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
🎉32👎1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Online

1-халқаро "Наманган авто фестивали" Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👍41👌1
#online

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказида амалга оширилаётган бунёдкорликлар билан танишмоқда

Ўрганишлар Давлатобод туманида жойлашган "Наманган халқаро аэропорти"дан бошланди.

Хабарингиз бор,  бу ерда Давлат-хусусий шерикчилик асосида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Аэропортнинг модернизация қилиниши Наманган вилоятининг иқтисодий ва туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Янги терминал қурилиши натижасида халқаро авиақатновлар сони ортиб, йўловчилар ҳамда уларни кутиб олувчи ва кузатувчи фуқаролар учун янада кенг имкониятлар яратилади.

Аэропортнинг янги қиёфаси минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, ҳудуддаги аҳоли учун ҳам янада кўпроқ қулайлик яратишга қаратилган.

Вилоят раҳбари қурилиш жараёнларини кўздан кечириб,  мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👍52🔥1🤝1
#Online

Наманган вилояти ҳокими ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишмоқда

Ўрганишлар "Янги Наманган шаҳарчаси"дан бошланди.

Дастлаб, шаҳарча ҳудудидаги лойиҳалар ижроси таҳлил қилинди.

Ҳудудда лойиҳа доирасида 50 мингдан ортиқ хонадонли турар жой, 50 дан ортиқ таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари, бизнес ва ўнлаб маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиш  режалаштирилган.
Ўрганишлар давомида ихтисослаштирилган мактаб биноси қурилиши доирасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди.

Шундан сўнг,  "Наманган халқаро аэропорти"да олиб борилаётган қурилиш-реконструкция ишлари кўздан кечирилди.

Хабарингиз бор,  бу ерда Давлат-хусусий шерикчилик асосида кенг кўламли бунёдкорлик амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳар бир объект бўйича алоҳида тўхталиб, қурилишни тезлатиш, лойиҳаларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш, бунда сифатга эътибор қаратиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
👍42🎉1👌1
#Online

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Наманган вилояти ичимлик ва оқава сув тизимларини модернизация қилиш» лойиҳаси давом этмоқда.

Хусусан, сув насос станцияларини реконструкция қилиш учун 7,8 млн. АҚШ $ миқдорида маблағ ажратилиб, 2023-2025 йилларда 10 та насос станциялари, 39 та насос агрегатини таъмирлаш, насослар бошқарувини автоматлаштириш ва бошқа ишлар ҳисобига электр энергиясидан 1 ойда 510 кВт ёки 459 млн. сўм иқтисод қилишга эришилади.

Наманган вилоти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги ўрганишлари давомида "Нуробод" сув узатиш иншоотида бўлди.

Бу ердаги насослар сони жами 3 та бўлиб, аҳоли камрови 19,0 минг кишидан иборат. Айни вақтда хажми 2000 м3 бўлган янги тоза сув сақлаш ховузи қуриш, 1000 м3 сув сақлаш ховузини реконструкция қилиш мақсад қилинган.


Келажакда ОПЭК лойиҳаси тўлиқ якунланиши ҳисобига ушбу ҳудуд аҳолиси учун тоза ичимлик суви "Булоқ" иншоотидан тўғридан-тўғри етказиб берилади.

Вилоят ҳокими ҳудуддаги 3 та маҳаллада яшовчилар учун ушбу лойиҳанинг муҳимлигига эътибор қаратиб, уни тезлатиш лозимлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
3👍2🎉1👌1