15 йилдан буён ичимлик сувидан қийналган маҳаллага ичимлик суви етказиш бошланди
Давлатобод туманининг Нуробод махалласи Наманган шаҳридаги энг юқори рельефда жойлашган бўлиб бу ҳудудда ахоли кўп йиллардан бери ичимлик сувидан қийналар эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-фм-сонли фармойиши ва Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг 2023 йил 21 июндаги қарорига асосан маҳаллада 2023 йилда ичимлик суви тармоқлари қуриш ишлари бошланган эди. Бугунги кунга келиб қурилиш ишлари якунига етиб синов босқичлари ўтказилди.
"Наманган сув таъминоти" АЖ масъуллари томонидан илк бор таъминот йўлга қўйилди. Эндиликда маҳаллага график асосида таъминот йўлга қўйилиши белгиланди.
Наманган сув таъминоти АЖ Ахборот хизмати

Давлатобод туманида ёзнинг биринчи куни болажонлар учун катта байрам дастури билан бошланди.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг қувончли байрам ҳисобланади. Улар табассуми инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотиб туради. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.
Туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Инсон ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман маданият маркази бўлимлари, ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, имконияти чекланган оилаларнинг фарзандлари иштирок этдилар.

Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилди
Шу йилнинг 12 июнидан эътиборан Qanot Sharq авиакомпаниясининг ҳаво лайнерлари Наманган-Истанбул-Наманган йўналишида, ҳафтада 2 марта парвозларни амалга оширади.
Йил охирига қадар ҳафтанинг ҳар кунида парвозларни ташкил этиш режалаштирилган.
Медиа Департамент

Наманганда 63-ҳалқаро "Гуллар фестивали" доирасида байрамона дрон-шоу бўлиб ўтди
Вилоят ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида "Гуллар фестивали" доирасида ташкил этилган томошада 500 та дрон иштирокида навбатдаги шоу бўлиб ўтди.
Улар ёрдамида 6 та шакл ҳосил қилинди. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи, Янги Ўзбекистон монументи, "Сўнги қўнғироқ қўнғироқчаси" ҳамда "Оқ йўл битирувчи", "Талабалик олтин даврим" ва "We love Uzbekistan" шакллари Наманган осмонида яратилди.
Соат 20:20 атрофида бошланган шоу 10 дақиқа давом этди. Бундан олдин вилоят санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Дрон-шоуни Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркига тўпланган минглаб томошабинлар бевосита кузатиб бордилар.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube