Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.44K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Кўзимиз қувончи, эртамиз эгаси бўлган болажонларни асраб-авайлаш, комил инсон этиб тарбиялаш ҳар бир ота-она ва оиланинг бурчи, ҳар бир давлат тараққиётини белгиловчи энг муҳим омил саналади.

Бола табассуми – олам безаги. Айниқса, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Давлатобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлим бошлиғи З.Эргашев бўлим тасарруфидаги 31-57-сонли кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилар томонидан тайёрланган байрамона тадбирда иштирок этди. Тадбир якунида байрам муносабати билан болажонларга эсталик совғалар берилди.
#Anons
Қисқа вақтлар ичида Афсоналар водийси тематик паркининг амфитеатрида “Мода ва истеъдод - 2024” маросимининг якуний ёпилиш дастури бўлиб ўтади. Бу жараёнлар барчаси тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Ўтказиб юборманг!
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63

63-халқаро “Гуллар фестивали"нинг эсда қоларли тадбирларидан бири - “Мода ва истеъдод - 2024” ҳафталиги Афсоналар боғи тематик паркида давом этмоқда


Халқаро фестивалнинг ўн биринчи куни наманганликлар ва фестиваль меҳмонлари учун янада файзли, тадбирларга бой ўтмоқда.

Бугун Давлатобод туманидаги "Афсоналар боғи" тематик паркида "Мода ва истеъдод-2024" модалар намойиши бўлиб ўтмоқда.

Эътиборли жиҳати, миллий ва замонавий либосларнинг янгича талқинларида қадрият ва урф-одатларимиз уйғунлашган брендлар устуворлик қилди. Дастурда болалар кийимларига ҳам алоҳида урғу берилгани олқишлар билан кутиб олинди.

"Мода ва истеъдод-2024" намойиши Наманган вилояти телерадиокомпанияси орқали жонли тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Давлатобод  тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube