Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.83K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Пойтахтимиздаги “Tashkent International” меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари ўз ишини бошлади.

Ўқув-семинарини очиб берган АОКА директори А.Ходжаев иштирокчиларни қутлар экан, туркий мамлакатлар билан ҳар томонлама, шу жумладан, ахборот соҳасида алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини таъкидлади.

Тадбирда, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти котиби Алмагул Серикбаева, Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Ахборот қўмитаси Жамоатчилик билан алоқаларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Акшолпан Марат, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекарлар ҳам сўзга чиқиб, қўшма-семинарнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўқув-семинари ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматлари фаолияти тақдимотлари билан давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар 30 майга қадар давом этади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг тарғибот тадбилари давом этмоқда.

Давлатобод туманидаги "Боғ"МФЙда жойлашган 82-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда Республика ишчи гуруҳ вакили Қаххарова Мунира Муҳаммаджоновна томонидан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, муқаддас миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши курашиш бугунги кун талаби эканлигини иштрокчиларга таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, экстремизм ва терроризмнинг инсон онгига таъсири, ёшлар ва хотин-қизларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш борасида ҳам тарғибот ишлари амалга оширилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирида 100 га яқин фуқаролар иштирок этдилар. Тадбир якунида савол-жавоблар, бахс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#Xalqaro_hamkorlik

ROSSIYA BIOTEXNOLOGIYA UNIVERSITETI NAMANGAN TO‘QIMACHILIK SANOATI INSTITUTIDA QO‘SHMA KAFEDRA TASHKIL ETADI


O‘zbekiston va Rossiya muhandislik-texnika sohalariga ixtisoslashgan oliygohlar ishtirokida “Ilmiy texnologik taraqqiyot sharoitida oliy texnika ta’lim istiqbollari” shiori ostida xalqaro anjuman bo‘lib o‘tdi.

Unda respublikada faoliyat olib borayotgan shu yo‘nalishdagi oliy ta’lim muassasalari rektorlari ishtirok etdilar.

 Konferensiyasining yalpi majlisi doirasida transport, logistika, mashinasozlik, geologiya, metallurgiya, energetika, kimyo, IT texnologiyalari va boshqa muhim yo‘nalishlarda samarali hamkorlikni yanada rivojlantirish bo‘yicha uzoq muddatli rejalar muhokama qilindi.

Ahamiyatlisi shundaki, Namangan to‘qimachilik sanoati instituti mazkur konferensiya doirasida dunyoning eng nufuzli Sankt-Peterburg sanoat texnologiya va dizayn universiteti, Saratov davlat texnika universiteti, Rossiya biotexnologiya universiteti bilan shartnoma imzolab, ikki ta’lim dargohi hamkorligida qo‘shma kimyo-texnologiya kafedrasini ochish va samarali faoliyatini  yo‘lga qo‘yish kelishib olindi.

 2024-2025-o‘quv yiliga rejalashtirilgan mazkur hamkorlik natijasida to‘qimachilik korxonalarida bo‘yash, pardozlash kabi yo‘nalishlarga ixtisoslashgan malakali kadrlar yetishtirish ko‘zda tutilgan.

Namangan to'qimachilik sanoati instituti Axborot xizmati