Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
"Янги Ўзбекистон боғи" қурилиш ишлари жадаллаштирилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокими бошчилигадаи ишчи гуруҳ Янги Ўзбекистон боғи қурилиш ишларини кўздан кечирди. Боғ лойиҳаси атрофлича таҳлил қилинди. Таъкидлаш жоиз, бу ерда "Янги Ўзбекистон боғи"га ҳамоҳанг "Ёзги амфитеатр" қад ростлаяпти.

Туман раҳбари қурилиш жараёнини кўздан кечириб,  масъулларга ишларни жадаллаштириш ва сифатли бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.

Sayt | Telegram | FacebookInstagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#Биласизми

❗️Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

❗️Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

➡️Агар ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

🔰 Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

- 68 млн сўмгача миқдорда жарима;
- 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали ҳақорат қилинса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

- 68 млн сўмдан 136 млн сўмгача жарима;
- 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

- 136 млн сўмдан 204 млн сўмгача миқдорда жарима;
- 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Давлатобод туманида жойлашган вилоят маданият марказида ўтказилган тадбирда Республика ишчи гуруҳ вакиллари Наманган шаҳрининг ташкилот ва бошқармалари, маҳаллалар еттиликлари иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққан дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Жахонгир Мелиқўзиев ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, муқаддас миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши курашиш бугунги кун талаби эканлигини иштирокчиларга таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, экстремизм ва терроризмнинг инсон онгига таъсири, ёшлар ва хотин-қизларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш борасида ҳам тарғибот ишлари амалга оширилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh