Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.51K subscribers
102K photos
7.57K videos
67 files
15.1K links
Download Telegram
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63

63-халқаро “Гуллар фестивали”га пухта тайёргарлик кўрилмоқда


Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев мутасаддилар билан Наманганда бўлиб ўтадиган 63- халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Дастлаб тумандаги марказий кўчаларда жойлашган корхона ташкилот раҳбарлари билан учрашиб бу йилги "Гуллар фестивали"га тайёргарлик кўриш юзасидан бажарилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Ташкилот ва корхонлар атрофини ободонлаштириш мавсумий гуллар экиш, бинолар пештоқига байрам кайфияти акс этган декорациялар, деразалар токчасига гуллар, бино атрофлари ва йўлакларга чиқинди қутилар жойлаштириш юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек экилаётган гул турлари ва уларни парваришлаш жараёнлари кўздан кечирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Президент Шавкат Мирзиёев отдал дань уважения памяти соотечественников, погибших во Второй мировой войне

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центральный военный клинический госпиталь Министерства обороны, где навестил участников Второй мировой войны.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Xotiravaqadrlashkuni #faxriylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари уруш фахрийлари билан самимий мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63

63-халқаро "Гуллар фестивали" доирасида Наманганда йирик халқаро тадбирлар ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.
Хусусан, жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Шотокан каратэ-до спорт тури бўйича Халқаро очиқ турнир ўтказилади.


Мазкур турнирда Ўзбекистон билан бир қаторда Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон каби кўплаб давлатлардан 500 дан зиёд спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган.

Мусобақа Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Завқли ва муросасиз жангларга "Гуллар фестивали"нинг барча меҳмонларини таклиф этамиз!
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Республика ишчи гуруҳи Давлатобод туманида бажарилаётган иш жараёнларини ўрганди

Бош прокурорнинг ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида ўрганиш ўтказилмоқда.

Хусусан, Давлатобод туманида аҳоли муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини ривожлантириш борасида ташкил этилган тезкор штаблар фаолияти ўрганилиб, масъулларга зарурий топшириқлар берилди.
 
Бундан ташқари, мутасадди ташкилотлар иштирокида аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, тумандаги Гулобод маҳалласидаги асалчилик маркази, Ирвадон, Ўрта Ровустон маҳаллаларида аҳолини тиббиётга бўлган талабини қондириш мақсадида поликлиника қурилиши, 2,2 км масофадаги тоза ичимлик суви тармоғи тортиш, мавжуд газ тармоғини яхшилаш ишларини кўздан кечирилди. Шунингдек маҳалла "еттилик"лари билан учрашиб аҳолини бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ўрта Ровустон маҳалласидаги ичимлик суви тармоғини тортиш ишларини жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh