Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.67K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Наманган шаҳри Давлатобод туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Бугун шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов, Анваржон Тожимирзаев Давлатободда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Кўчалар тозаланиб, йўл четларига турли хил манзарали гуллар экилмоқда.

Шунингдек корхона ва ташкилот фасад қисимлари таъмирланиб атрофлари кўкаламзорлаштириб баҳорий шукуҳ уйғонмоқда.

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган. Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.

Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом развития регионов и жизнью населения отбыл в Самаркандскую область.
Запланировано посещение промышленных предприятий, туристических комплексов в городах и районах, ознакомление с объектами транспортной инфраструктуры, новым жильем. Во второй день поездки состоится совещание с участием народных депутатов и представителей общественности, на котором будут обозначены дальнейшие шаги по социально-экономическому развитию области.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Наманган вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоятдаги давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда бир қатор вакант лавозимларга қайта очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган тумани бўлимининг Бўлим бошлиғи ўринбосари.

— Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг Қурилиш жиҳозлаш ва бинолардан фойдаланишни мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси.

— Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Наманган вилояти ҳудудий карантин инспекциясида Туман ва шаҳар карантин инспектори;

— Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Наманган вилояти ҳудудий карантин инспекциясида Туман ва шаҳар карантин инспектори.

▶️
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 15 апрелдан 24 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
⚪️ Бугун футбол!

“НАВБАҲОР-U-21” (Наманган) 🆚 “ТУРОН-U-21” (Яйпан)

🏆 | U-21 Биринчилиги. 6-тур
🗓 | 15.04.2021 (пайшанба)
🏟 | "Марказий" стадиони
захира майдони (мухлисларсиз)
⌚️ | 16:00

#NAVvsTRN #U21

www.pfcnavbahor.uz | расмий саҳифалари
Давлатобот тумани "Яшил" деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар.

🗓 2021 йил 15 - апрел ҳолатида

🥩 Мол гўшти (1 кг) 48.000 – 55.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 65.000 – 70.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 23.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 17.000 – 20.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 15.000 –16.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.000 – 12.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 5.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 10.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 12.000 – 15.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 12.000 – 14.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.500 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 4.500 сўм
🥬 Карам (1 дона) 12.000 – 15.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 3.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 7.000 – 15.000 сўм


Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди.
Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда. Қурилиши давом этаётган янги терминал бир соатда 2 баробар кўп, яъни 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд.
Сперва глава государства ознакомился с ходом модернизации международного аэропорта Самарканда.
К настоящему времени завершена взлетно-посадочная полоса длиной 3 105 метров и шириной 60 метров, на ней устанавливается светосигнальное и аэронавигационное оборудование. Строящийся новый терминал сможет обслуживать вдове больше пассажиров - 800 в час.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #aeroport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Юртимизда маҳаллалар сони яна 17 га ошиб, 9 216 та бўлди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида аҳоли яшаш мавзеларининг ташкил этилиши ҳамда мавжуд маҳаллаларда оилалар ва фуқаролар сонининг кўпайишини инобатга олган ҳолда юртимиздаги фуқаролар йиғинлари сони мунтазам равишда таҳлил қилиб борилади.

🔸 Бунинг натижасида аҳолига янада қулайлик яратиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида вазирлик ташаббуси билан жойларда янги маҳаллалар доимий ташкил этиб келинмоқда.

❇️ 2021 йил 10 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича жами фуқаролар йиғинлари сони 17 тага кўпайди ҳамда уларнинг сони 9 216 тани (2021 йил 15 март ҳолатига 9 199 та) ташкил этмоқда.

📌 Фуқаролар йиғинларининг:
8 933 таси маҳалла фуқаролар йиғини;
161 таси овул фуқаролар йиғини;
81 таси қишлоқ фуқаролар йиғини;
41 таси шаҳарча фуқаролар йиғинларидан иборат.

➡️ Батафсил

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter